Косонсой туманида долзарб масалалар ҳамда аҳоли олдидаги вазифалар юзасидан тумандаги барча раҳбарлар ва масъул мутасаддилар иштирокида муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш кун тартибида яқинлашиб келаётган мустақиллигимизнинг 33 йиллик байрамига муносиб тайёргарлик кўриш, мактабларда янги ўқув йили олдидан кўрилаётган тайёргарлик, қуёш панелларидан фойдаланишни кенгайтириш, энергия ресурсларини иқтисод қилиш чора-тадбирлари, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, кредит ажратиш ва қарздорликларни қисқартириш масаласи, ер участкаларини аукцион орқали савдога чиқариш, саноат корхоналари билан ишлаш, экспорт ва хорижий инвестициялар, камбағаллик даражаси юқори бўлган маҳаллаларда қўшимча ишларни ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.

Ушбу масалалар бўйича барча тегишли масъулларга кўрсатмалар берилиб, режалар доирасида аниқ вазифалар белгилаб олинди.