Бугун Косонсой туман ҳокими Дилмурод Қодиров бошчилигидаги сектор раҳбарлари хорижий давлатларда таҳсил олаётган ва ишлаётган ёшлар билан видеомулоқот қилди.
Косонсой тумани ҳокимлигининг кичик фаоллар залида бўлиб ўтган тадбирда туман секторлари раҳбарлари, туман Халқ қабулхонаси мудири Т.Муйдинова, туман ҳокимининг ўринбосарлари ва тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирок этдилар.
Учрашув давомида ёшлар томонидан билдирилган мурожаат ва таклифларнинг ҳар бири синчиковлик билан ўрганилиб, ҳал этиш учун масъулларга бириктирилди.
Эътиборлиси, туман ҳокими билан онлайн суҳбатлашган ёшларнинг аксарияти Косонсойга қайтиш истагини билдирдилар. Бунинг учун уларга мос иш ўринлари таклиф этилди, бизнес қилиш мақсади борларга кредитлар ажратилиб, қўллаб-қувватланадиган бўлди.






