Косонсой тумани ички ишлар бўлими пробация бўлими, Косонсой туман Камбағаликни қисқартириш ва бандлик бўлими ҳамда Маҳаллалар уюшмаси Косонсой туман бўлими ҳамкорлигида жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган, пробация ҳисобида турган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Ярмаркада туманда фаолият кўрсатаётган 29та корхона ва ташкилотлар ўзларида мавжуд 108 та бўш иш ўринлари, меҳнат шароитлари ва кўргазмали материаллари билан иштирок этишди. Ярмаркада жами 26 нафар фуқаролар иштирок этиб, уларнинг 10 нафарига ишга жойлаштириш учун йўлланма берилиб, шундан 6 нафарини шу кунни ўзида бандлиги таъминланган бўлса, 4 нафари касб-ҳунарга ўқишга ҳамда 5 нафар фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди. 2 нафар фуқароларга имтиёзли кредитлар ажратиш бўйича тавсиялар берилди. Шунингдек, фуқароларга имтиёзли кредитлар, субсидия ва меҳнат қонунчилиги буйича тушунчалар берилди.






