Косонсой туманининг «Ҳуррият-1» маҳалласи “Наққошлик” кўчасида яшовчи Мухлисахон Соҳибова бундан ўн йил аввал қандолатчилик фаолиятини бошлаган, у кундан-кунга ўз устида ишлаб, тайёрлаётган маҳсулотлари тури ва сонини ошириб борди.

Ҳозирда «Lakumka Muxlisa Cake» бренди остида 15 турдаги ширинликларни ишлаб чиқариб, ички бозорга етказиб бермоқда. Бундан ташқари, буюртма асосида байрам ва маросимлар учун торт ва ширинликлар, салатлар ҳам тайёрлаб бермоқда.

Шу кунгача 50 нафардан ортиқ хотин-қизларга ҳам ширинлик пишириш сирларини ўргатиб, ҳунарли қилди. Ҳозирда 15 нафар қизларга ўз касб сирларини ўргатиб келмоқда.