Август ойи ҳам охирлаб бормоқда. Саноқли кунлардан сўнг қишлоқ хўжалигида энг муҳим мавсум -  пахта терими бошланади. Бу пайтда техникалар созлиги алоҳида ўрин тутади.

Косонсой туманидаги “Наманган пахта текс” МЧЖда 2024 йил пахта хомашёсини ташишда қатнашадиган транспорт тракторлари ва тиркамаларини мавсумга тайёрлаш бўйича кўрик ўтказилди.

Унда ушбу тайёргарликни ўрганиб, қабул қилиб олувчи вилоят комиссияси аъзолари, туман қишлоқ хўжалиги ташкилотлари раҳбарлари, ММТП раислари иштирок этишди.

Мавжуд техникалар ҳолати кўздан кечирилгач, айрим камчиликлар очиқланди ва масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Шунингдек, ғалла 2025 йил ғалла ҳосили учун ер тайёрлаш учун ҳайдов технилари ҳамда ғалла сеядюлкаларининг ҳам созлиги кўздан кечирилди.