Банк томонидан кредит олган мижозга асосий қарз ва фоиз тўловларини жарималарсиз, кредит тарихига зарар етказмасдан кечиктириш ёки камайтириш имконини берувчи имтиёзли давр.
Кредит таътили қачон берилади?
Одатда, фавқулодда вазиятлар, жиддий иқтисодий пасайиш каби ҳолатлар кузатилганда, қарздор молиявий қийинчиликка дуч келганда ёрдам бериш мақсадида берилади. Бошқа ҳолатларда олиш мумкин эмас.
Кредит таътили фақат бир марта берилади ва битта шартнома учун амал қилади.
Кредит то'ловини кечиктиришга асос
Кредит таътилини олиш учун банкка то'ловни кечиктиришга сабаб бо'ладиган ҳужжатлаштирилган асос тақдим этиш керак. Ҳар бир банк кредит таътилини бериш бо'йича мустақил қарор қабул қилади.
Муддат ва фоизлар
Кредит таътили муддати индивидуал белгиланади, лекин 6 ойдан ошмайди. Кредит таътилида фоиз миқдори о'згармайди, балки кредит шартномаси та'тил муддатига узайтирилади.
Кредит таътиллари зарурий ҳолатларда, масалан, пандемия ҳолатларида Марказий банк қарори асосида тижорат банклари томонидан берилади. Мисол учун, Ўзбекистон Марказий банки 2020-йилда коронавирус инфекцияси тарқалиши оқибатлари билан боғлиқ юзага келиши мумкин бўлган кредит рискларини юмшатиш мақсадида тижорат банкларига қарз олувчиларга кредит таътиллари беришни тавсия қилган. Бошқа ҳолатларда кредит таътилини олиш деярли мумкин эмас.
Кредит таътили бериш шартлари
Кредит таътилини бериш мумкин бўлган шартлар ҳар бир банк томонидан алоҳида белгиланади. Бироқ, фақат илгари кредит таътилини олмаган ва кредитни то'лаш бо'йича о'з мажбуриятларини виждонан бажарган қарз олувчилар таътил олишга умид қилишлари мумкин
Банк кредит таътилини рад қилиши мумкинми?
Ҳа, банк кредит таьтилини рад этиши мумкин. Ҳар бир кредитор кредит таътили бериш бўйича мустақил равишда қарор қабул қилади.
Нима учун банк кредит таътилини рад этиши мумкин?
- ариза ното'г'ри тузилган;
- барча зарур ҳужжатлар йиг'илмаган;
- асос мавжуд эмас;
- Илгари қарз олувчи ушбу имтиёзли чорадан фойдаланган.
Кредит таътили амалда бўлганда, қарз берувчи кредит бўйича фоизларни ошириши мумкинми?
- Ёқ, фоиз ставкаси бир хил бўлиб қолади.
Кредит таьтилининг ижобий ва салбий томонлари
Кредит таътили қарз олувчига молиявий муаммоларни ҳал қилиш ва қарзни кечиктирмасдан то'лашни давом эттириш учун вақт беради - бу унинг асосий афзаллигидир. Сизнинг то'лов қобилиятини тиклаш - куч тьплаш ва банк олдидаги мажбуриятларингизни бажариш учун 6 ойингиз бор.
Кредит тьтилининг афзалликлари:
- қарз юкини вақтинча камайтириш;
- ойлик тўлов суммаси сақланади;
- фоиз ошмайди;
- қарз олувчининг кредит рейтинги ва тарихи ёмонлашмайди.
Кредит таьтилининг камчиликлари:
- фақат бир марта берилади;
- фоизлар ҳисобланиши давом этади;
- банк билан тузилган шартнома муддати узайтирилади;
- кредитор таътилни рад этиши мумкин.
Кредит таьтиллари ҳар доим ҳам энг тўғри ечим эмас. Сиз келажакни билмайсиз ва молиявий аҳволингиз олти ой ичида барқарорлашишини кафолатлай олмайсиз. Бироқ, агар сиз яхши мутахассис бо'лсангиз ва талаб қилинадиган касбга эга бо'лсангиз, бу албатта амалга ошади.
Наманган вилояти Адлия бошқармаси Косонсой туман Адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш маркази бошюрисконсулти
Ж.К. Акрамов






