Юртимизда янги ўқув йили бошланиш арафасида, барча мактабларда ўқув йилига тайёргарлик жараёнлари кетмоқда.
Жорий йилининг 14 август куни Косонсой туманидаги 35-сонли умумий ўрта таълим мактабида тумандаги таълим муассасалари директорлари, директор ўринбосарлари, кутубхоначилар ва хўжалик мудирлари иштирокида умумий ўрта таълим мактабларида янги ўқув йлилига тайёргарлик кўриш бўйича семинар ташкил этилди.
Семинарда янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш, синфхоналари ва мактаб фойеларини белгиланган тартибда жиҳозлаш, ўқувчиларни дарсликлар билан таъминлаш, ягона мактаб формасини жорий этиш ва таълим муассасаларида ободонлаштириш ишларини ташкил этиш бўйича 35-сонли мактаб мисолида атрофлича тушунчалар берилди.






