Сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшларга бўлган эътибор, уларнинг орзу ва мақсадларини рўёбга чиқариш, мавжуд муаммоларга ижобий ечим бериш соҳага алоқадор раҳбарлар олдидаги асосий вазифалардан биридир.
Бугун, 6 август куни Косонсой туманидаги 5-сонли умумтаълим мактабида сектор раҳбарларининг ёшлар билан очиқ мулоқоти ўтказилди.
Учрашув аввалида сектор раҳбарлари бугунги кунда туманда ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда яратилаётган имтиёз ва имкониятлар тўғрисида тўхталиб ўтдилар.
Очиқ ва самимий руҳда бўлиб ўтган мулоқот давомида ёшларнинг мурожаатлари, таклиф ва ташаббуслари ҳам тингланиб, уларни қўллаб-қувватлаш ва ҳаётда тўғри йўл танлашларига кўмак бериш мақсадида зарурий чоралар белгиланди.






