Косонсой тумани Ровот МФЙда жойлашган 17-сонли умумий ўрта таълим мактабида ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштириш, ўсиб келаётган авлодни ватанга садоқат руҳида тарбиялаш ҳамда ёшларни терроризм, радикализм каби салбий иллатлардан асраш ҳамда 25-кадр мавзуларида мулоқот ўтказилди.
Мулоқот давомида дунёда дин ниқоби остида содир этилаётган хунрезликлар муҳокама қилиниб, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикни қадрига етиш, лоқайд ва бепарволикка берилмаслик бўйича тушунчалар бериб ўтилди. иштирокчиларга "Тинчлик қадри" номли видеоролик ҳамда ИИБ томонидан махсус слайд намойиш қилинди.






