Ўзбекистон Республика Президентининг 2023 йил 11 мартдаги «Кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-92-сонли қарори ҳамда 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг ПҚ-92-сонли қарорига асосан туман Косонсой туманидаги миллий маданият маркази биносида «Бир нуроний ўн ёшга масъул» танловининг туман босқичи ўтказилди.

Тадбирни туман ҳокимининг маслаҳатчиси, "Нуроний" жамғармаси туман бўлими раиси О.Қориев очиб, юртимизда кекса авлод вакилларини хар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилаётган эътибор ҳамда нуронийларнинг ёшлар тарбиясидаги ўрни хусусида тўхталиб ўтди ва барча иштирокчиларга омад тилади.

Тадбир кўтаринки кайфиятда ўтказилиб, ҳакамлар томонидан баҳоланиб борилди ва якунда ғолиблар аниқланди.

Шундай қилиб, тадбир якунларига кўра "Ифтихор" маҳалласи нуронийси Н.Ҳайдарова 1-ўринни, "Тагижар" маҳалласи нуронийси Т.Қодирова 2-ўринни, "Бўстон" маҳалласидан А.Бобоев 3-ўринни эгаллашди.

Ғолиб ва совриндорлар диплом, пул мукофотлари ҳамда қимматбахо эсдалик совғалар билан тақдирландилар.