Кенгаш раиси Д.Қодиров олиб борган сессия ишида депутатлар, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ҳамда тегишлилиги бўйича корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.
Унда Косонсой тумани ҳокими Д.Қодировнинг маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш орқали даромадларини ошириш бўйича амалга ошириладиган ишлар юзасидан мурожаати, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Косонсой туман Халқ қабулхонаси мудири Т.Муйдинованинг ҳоким ёрдамчилари фаолиятини натижадорлигини ўрганиш ҳамда 2024 йил 3 ой давомида аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан ишлаш аҳволи юзасидан киритилган ахбороти, “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, 2024 йилнинг 2-чораги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан туман сектор раҳбарларининг ҳисоботи ҳамда 2024 йил 2-чораги “Йўл харита”сини тасдиқлаш, Косонсой туман Адлия бўлими бошлиғи Н.Камолованинг 2024 йил 2-чораги давомида туман халқ депутатлари Кенгашига тумандаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлигини ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти аҳволи бўйича ахбороти, Косонсой туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Э.Тошпўлатовнинг оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури ижросини, шу жумладан ажратилган кредитлар самарадорлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ҳисоботи ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.
Баҳс-мунозараларга бой ўтган сессия якунида халқ депутатлари Косонсой туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.






