Ҳаво ҳарорати қандай даражани кўрсатмасин, мавсумни мазмунли, фойдали ўтказиш мақсадида Давлатобод туманида жойлашган “Афсоналар боғи” тематик паркида “Чилла — истеъдодлар мавсуми” ёш иқтидорларни кашф этди.

“Афсоналар водийси” тематик паркида ўтган тадбирда санъат ва маданият бирлашиб, унутилмас лаҳзаларни туҳфа қилди.

Косонсой тумани маҳалла еттилиги томонидан ташкил этилган мазкур тадбир доирасида модалар намойиши, ошпазлик маҳорати, тасвирий санъат, спорт мусобақалари, ёзги кинотеатр ҳамда гулҳан остидаги гурунг каби рукнлар ташкил қилинди.

Албатта, ушбу маданий тадбирлар ҳеч бир ёшни эътиборсиз қолдирмади, ёшларни бир нуқтага, жам этди. Тадбирга ташриф буюрган борки, ёшлар учун ҳозирланган чиқишлар, беллашув-у кўнгилочар тадбирларнинг беихтиёр иштирокчисига айланиб. беллашувларга киришиб кетишди.

Хуллас, ёзнинг чилласи ёрқин ва қувноқ тадбирлар билан ёшлар онгига муҳрланди.