Косонсой туман ҳокими Дилмурод Қодировнинг навбатдаги очиқ мулоқоти бугун 1-сектор ҳудудига қарашли “Янгийўл” ёшлари билан ўтказилди.

Самимий руҳият остида бўлиб ўтган учрашувда маҳалла ёшлари ўзларининг таклиф ва ғоялари, шунингдек, мавжуд муаммолари бўйича туман ҳокими билан бевосита суҳбат қурдилар.

Ёшларнинг таклиф ва ташаббусларига яқиндан эътибор қаратилиб, юртбошимиз томонидан очиб берилган янги имкониятлар остида уларни амалга ошириш бўйича фикрлар алмашиб борилди. Ҳар бир мурожаат рўйхатга олиниб, аксар ҳаракатлар ва ечимларни амалга ошириш шу жойнинг ўзидан бошланди.