"Ташаббусли бюджет" жараёнининг 2024 йилги 2-мавсумида жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган лойиҳалар махсус комиссия томонидан саралаб олиниши керак.
Косонсой туман ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда айни шу масала муҳокама қилинди.
Косонсой туманида "Ташаббусли бюджет" жараёнининг 2024 йил 2-мавсуми учун 11 млрд 601.8 млн сўм маблағ ажратилган.
Йиғилишда фуқаролар томонидан келиб тушган 166 та таклиф туман ҳокими бошчилигида бирма-бир кўриб чиқилиб, комиссия аъзоларининг фикр-мулоҳазалари тингланди, кейинги жараёнлар юзасидан зарур вазифалар белгиланди.











