Косонсой тумани “Янги Ўзбекистон” маҳалласида жойлашган 2-сонли касб-ҳунар мактабида “Оқ йўл сенга, битирувчи!” шиори остида битирув маросими бўлиб ўтди.
Битирувчи ёшлар, ўқитувчилар, фахрий устозлар ҳамда ўқувчиларнинг ота-оналари иштирок этган тадбирда битирувчиларга келгуси фаолиятларида муваффақият тиланиб, касб-ҳунар дипломлари топширилди.
Тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда ёшларнинг баркамол, етук билим ва салоҳиятга эга бўлишлари учун барча шарт-шароитлар яратиб берилганлиги, замонавий талабларга жавоб берадиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш бўйича изчил ишлар амалга оширилаётганини таъкидлаб, битирувчиларга омадлар тилашди.
Маълумот учун, 2-сон касб-ҳунар мактабини 338 нафар ўқувчилар 5 та йўналишда битирди. Шулардан тенгдошларига ўрнак бўлиб, намунали хулқи ва аъло баҳоларга тамомлаган 11 нафар ўқувчилар имтиёзли дипломга эга бўлишди.






