Давлатимиз раҳбарининг “Республикада картошка етиштиришни кенгайтириш ва уруғчилигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мамлакатимизда картошка етиштиришни кўпайтириш, ички бозор талабини қондириш, экспортни кенгайтириш каби вазифаларга муҳим асосдир.
Айни кунлар кузги бошоқли дон, оралиқ экинлардан бўшаган майдонларга кечки картошка экиш учун қулай вақт. Косонсой тумани "Янги ҳаёт" ММТП ҳудудига қарашли “Заминбулоқ саховати” фермер хўжалигида ташкил этилган семинар шу мавзуга бағишланди.
Вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Азизбек Абдусаломов ҳамда мутахассислар қатнашган семинарда мавсумда туман бўйича 536 гектар майдонга картошка экиш, агротехник тадбирлар ҳақида зарур тавсиялар берилди ва амалий кўрсатилди.






