Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг бўлим бошлиғи З.Алламуродов томонидан Косонсой туманида 2024 йилда ғалла ҳосилидан бўшаган майдонларда такрорий экинларни экиш ишларини ташкил этиш бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди.
2024 йил Косонсой туманида ғалладан бўшаган жами 6535 гектар ер майдонларига, сабзавот 625 гектар, мойли экинлар 535 гектар, дуккаклик экинлари 1445 гектар, полиз 9 гектар ва озуқа экинлар 2660 гектар ер майдонларига такрорий экинлар экиш режалаштирилган.
Шунингдек, тумандаги “Намуна ширин” фермер хўжалигида ғалладан бўшаган 9 гектар ер майдонларга такрорий экинларни экиш бўйича амалий семинар ташкил этилди.
Семинарда туман фермер, деҳқон хўжалилаклари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси, бухгалтерия марказ ходимлари, "Гўрмирон" маҳалла фуқаралари йиғими раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоллари ва маҳалла ёшлари иштирок этди.
Семинар давомида такрорий экин экиш жараёнида “Бир контур-бир маҳсулот” тамойили асосида қишлоқ хўжалиги экинларни экиш ташкил этиш лозимлиги тушунтирилди.






