Маълумки, жорий йил мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги учун ҳам бирмунча синовли келди. Аммо, тадбиркор деҳқонларимиз ҳар қандай қийинчиликларни енгишга қодир. Фермерчиликда эса ютуқларнинг асосий сабабларидан бири, бу тинимсиз изланиш ва уддабуронлик билан иш юритиш ҳисобланади.
Жорий йилда Косонсой туманида 2024 йил ғалла ҳосили учун 6145 гектар майдонда бошоқли дон экинлари экилиб, парвариш қилинмоқда.
Ғалла ўрим-йиғим мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида 17 та отрядлар ташкил этилиб, уларга 17 та ғалла ўриш комбайнлари бириктирилди, кўчма уйлар ташкил этилди. Шунингдек ҳар-бир ўрим комбайнига 5 донадан жами 85 та дон ташиш машиналари бириктирилди.
Масъул вакиллар ҳамда мутасаддилар иштирокидаги семинарда вилоят ҳокимининг ўринбосари Анваржон Ҳакимов, вилоят Прокуратураси, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, туман сектор раҳбарлари ҳамда соҳага дахлдор масъуллар иштирок этди. Жараёнда техникалар кўздан кечирилди.






