Косонсой - истеъдодлар юрти. Илм-фанда ҳам ёшларимиз ўз истеъдодларини намоён этиб келмоқдалар. Хусусан, тумандаги 9-сонли давлат ихтисослаштирилган мактаб интернатида таҳсил олаётган ўқувчилар орасида иқтидорли, илғор ўқувчилар талайгина. Қувонарлиси, ўқувчиларнинг 12 нафари IELTS сертификатига эга.
Косонсой туманинининг «Замондош» маҳалласида 2006 йилда туғилган Шаҳризода Абдураҳмонова ҳам инглиз тилидан IELTSдан 7.0 балл тўплаб, С1 сертификатини қўлга киритган ҳамда муддатидан олдин бир нечта хорижий ва Ўзбекистондаги олийгоҳларнинг талабаси бўлиш бахтига ҳам мушарраф бўлди.
Мактабда ўқиш ва жамоат ишларида фаол, тенгдошлари орасида алоҳида ажралиб турадиган, математика ва она тили фанларига қизиқадиган Шаҳризода келажакда ўқитувчи бўлишни орзу қилган.
Шаҳризода ҳамда унинг устозлари, шунингдек, ота-онасини ушбу ютуқлар билан табриклаймиз ва унинг порлоқ келажагига ишонч билдирган ҳолда, улкан парвозлар тилаймиз!
Нозимахон НАСИБХОНОВА,ЎзЖОКУ талабаси






