Муборак Каъбатуллоҳни тавоф қилиш ҳар бир мўмин-мусулмоннинг энг катта орзуларидан. Юртимиздаги тинчлик, хотиржамлик туфайли ватандошларимизнинг ушбу истаги амалга ошмоқда.
Косонсой туманидан бу йил жами 128 нафар фуқаро ана шу улуғ сафарга бориш бахтига муяссар бўлишди. Улар сафида узоқ йиллар юрт ривожи учун хизмат қилган азиз инсонлар талайгина.
Косонсой Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида зиёратчиларни сафарга кузатиш тадбири бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими ўринбосари Алишер Шералиев иштирок этишди. Йўл олдидан ташкилланган дастурхон атрофида зиёратчиларга оқ йўл тилаб, дуои фотиҳа қилинди.






