Косонсой туманидаги "Ўзбегим" тантаналар мажмуасида “Нуроний” жамғармаси Косонсой туман бўлими ташаббуси билан “Уч авлод учрашуви”, “Қўша қариш саодати” ҳамда “Оталар чойхонаси” тадбирлари ўтказилди. Унда Наманган вилояти “Нуроний жамғармаси” раиси сенатор Икромхон Нажмиддинов, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари М.Аппақов, Косонсой туман ҳокими Дилмурод Қодиров, туман "Нуроний" жамғармаси раиси О.Қориев, "Фахрийлар кенгаши" ҳамда "Нуронийлар кенгаши” аъзолари иштирок этдилар.
Тадбирда сўзга чиққан И.Нажмиддинов тадбирнинг мазмун-моҳияти тўғрисида сўз юритиб, корхона ва ташкилотларда "Фахрийлар кенгаши" иш фаолиятини жонлантириш лозимлигини ҳақида фикр юритди.
"Қўша қариш саодати" рукни остида "Гулистон" маҳалласида 58 йилдан буён бирга умргузаронлик қилаётган Носиров Зокирхон ота ва Ҳусаинова Муҳаббатхон оналарни ҳаёт йўллари, фарзанд тарбиясидаги ибратлари тадбир иштирокчиларига ўрнак қилиб кўрсатилди.
Бугунги ибрат, намуна ҳамда шукроналик руҳини ўзида мужассам этган тадбир барчага хуш кайфият бағишлади.






