Бола саломатлиги – бу жамият тараққиёти, юрт фаровонлиги демакдир. Фарзандлари соғлом юртгина тараққий этади, юксалади. Қачонки, фарзандлар соғлом, баркамол бўлса, шундагина жамиятда маънавий соғлом муҳит юзага келади. Болалар саломатлигига эътиборсиз бўлмаслик - соғлом келажакни таъминлаш демакдир.

Косонсой туманида ҳам мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг саломатлигига алоҳида масъулият билан ёндошилмоқда.

Хусусан, бугун 19 апрель куни Косонсой туман прокуратураси, туман соғлиқни сақлаш бўлими ҳамда мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамкорлигида 2-сектор ҳудудида жойлашган “Гулобод” маҳалласида жойлашган 15-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида тарбияланаётган болалар чуқур тиббий кўрикдан ўтказилди.

Тиббий кўрикда болалар психиатр, стоматолог, хирург, ЛОР, педиатр, ортопед, болалар кардиоревматологи ҳамда УТТ мутахассислари томонидан чуқур тиббий кўрикдан ўтказилди.