Аввало, сиз азизларни маҳалла тизими ходимлари куни билан чин қалбимдан табриклаб, барчангизга ўзимнинг юксак ҳурматим ва самимий тилакларимни билдираман.
▫️Миллий ўзлигимиз тимсоли бўлган маҳаллаларимиз гўзал ва бетакрор Ватанимизда тинчлик ва аҳиллик, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик маконига айлангани билан албатта барчамиз фахрланамиз.
▫️Биз маҳаллаларимизни янада обод ва фаровон этишда бундан буён ҳам сизларнинг куч-ғайратингиз, бой билим ва тажрибангиз, бунёдкорлик салоҳиятингизга таянамиз. Чунки, Янги Ўзбекистонни барпо этишда биз учун энг муҳим ва асосий пойдевор бу – халқ овози, халқ фикри устувор бўлган маҳалладир.
▫️Маҳалланинг инсон ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини тубдан ошириш мақсадида маҳаллада яратилган еттилик фаолияти йўлга қўйилганлиги, “одамларнинг рози” қилиш тизими яратилганлигидан далолатдир.
▫️Биз туманимиздаги 59 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, соҳа ходимларини ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлашга бундан буён ҳам бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этамиз.
▫️Ҳурматли маҳалла тизими ходимлари!
▫️Сиз, азизларни бугунги байрам билан, юртимизда давом этаётган Наврўз айёми ҳамда Рамазон ойи билан чин қалбимдан самимий табриклайман.
Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, хонадонларингизга файз-у барака, серқирра ва масъулиятли фаолиятингизда ютуқ ва омадлар тилайман.
Халқ ишончини оқлаш, унга муносиб бўлиш – дунёдаги энг улуғ бахтдир. Шундай бахт, шундай шараф ҳаммангизга насиб этсин!
Дилмурод Қодиров,Косонсой тумани ҳокими






