Мамлакатимизда ҳар ҳафтанинг чоршанба куни ўтказиладиган “Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва ёнғинлар профилактикаси куни” доирасида туманимиз ҳудудида фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, ис газидан заҳарланиш, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши, овқатдан заҳарланиш ва шу каби ҳолатларни олдини олишни ташкил этиш мақсадида Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан, ижтимоий соҳа объектлари, аҳоли яшаш хонадонлари ҳамда тадбиркорлик субъектларида тегишли хизматлар билан ҳамкорликда мунтазам равишда профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.
Тадбирлар самарадорлигини ошириш мақсадида, умумтаълим мактабларида, мактабгача таълим ташкилотларида, профессионал таълим муассасалари ишчи ва хизматчилари, ўқувчи ва ўқитувчилари, тарбиячи ва тарбияланувчилар билан ёнғин ўчириш ва қутқарув техник асбоб-анжомларининг кўргазмали намойишлари, объект радио ва кабель телевидениялари орқали ёнғин хавфсизлигини тарғиб қилувчи чиқишлар, буклет ва варақалар орқалийўриқнома ва сухбатлар ташкил этилмоқда. Объектларнинг ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган участкаларида ёнғин ўчириш амалий тактик ўқув машқ ва машғулотлари, кўнгилли ёнғин ўчириш ўчириш тузилмаларинингёнғинда ҳаракатларини баҳолаш доимий равишта ўтказилиб келинмоқда.
Бўлимимиз томонидан ушбу “Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва ёнғинлар профилактикаси куни” муносабати билан эълон қилинган мурожаатларда ушбу тадбирларни самарали ўтказишда аҳолининг фаол иштирокига алоҳида урғу берилган.
“Сизлардан ушбу тадбирларда фаол иштирок этишингизни сўраймиз. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиб, сиз нафақат профилактика кунининг асосий иштирокчисига айланасиз, бу билан яқинларингиз ва фарзандларингиз хавфсизлигини ҳамда шахсий мулкингизни, уй-жойингизни ёнғинлардан ва бошқа фавқулодда ҳолатлардан асраган бўласиз”, - дея таъкидланади унда. Шундай экан, ушбу тадбирларнинг амалга оширилишида ҳар бир фуқароларнингиштироки уларнинг самарадорлигини таъминлашга хизмат қилади.
Аъзамжон Ахматжонов,
подполковник, Косонсой тумани ФВБ бошлиғи
Фозилжон Усмонов,
катта лейтенант,
Косонсой тумани ФВБ бошлиғи ўринбосари






