Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди. (https://namhaqiqat.uz/uzhzhatlar/uzbekiston__2030_strategiyasini_yoshlar_va_biznesni_ullab-uvvatlash_yilida_amalga_oshirishga_oid_davlat_dasturi_turisida.html)

Ҳужжатга кўра, 2024 йил 1 июндан бошлаб «Ёш тадбиркор» танловларини ўтказиш амалиёти йўлга қўйилади.

Ёшлар ишлари агентлиги томонидан танлов асосида «маҳалла – туман – вилоят – республика» босқичларида ёшларнинг истиқболли бизнес лойиҳа ва ғоялари сараланади. Бунда, ногиронлиги бўлган ёш тадбиркорларнинг лойиҳа ва ғояларига алоҳида эътибор қаратилади.

Республика босқичида саралашдан ўтган ҳар бир лойиҳага базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 000 бараваригача миқдордаги имтиёзли кредитлар ажратилади. Ғолиб бўлган бизнес лойиҳа ва ғоялар эгалари Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан хорижий давлатларга малака оширишга юборилади.