Худди шундай таклифни хитойлик инвестор сармоясига эга "INFINITI FRAMEWORK" МЧЖ вакиллари бермоқда.
Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов хорижлик тадбиркор ва унинг ҳамкорларини қабул қилди. Косонсой тумани “Ўрикзор” МФЙ ҳудудида қурилиши режалаштирилган савдо ва маиший хизмат шоҳобчаларини ўз ичига олган "Косонсой" кўп қаватли тураржой комплекси лойиҳа таклифи атрофлича ўрганиб чиқилди.
Вилоят раҳбари лойиҳа билан батафсил танишиб, уни ҳамкорлар иштирокида янада такомиллаштириш бўйича мутасаддиларга кўрсатма берди.
Таъкидлаш жоиз, мазкур мажмуа нафақат замонавий уй-жойлар, балки, боғча, мактаб каби ижтимоий соҳа объектларини ҳам ўз ичига олган.






