Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йилнинг 5 феврал кун "Таълим, соғлиқни сақлаш, рақамлаштириш, маданият ва спорт соҳаларида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар" юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди.

Мазкур йиғилишда ўқувчи-ёшлар тарбиясида “Мактаб – ота-она – маҳалла” занжири асосида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этиш белгиланган. Ана шундай тадбирлардан Косонсой туманидаги 11, 13, 17, 22, 24-сонли мактабларда ўтказилди.

Тадбирда Диний қўмитанинг туман бўйича бош мутахассиси Ш.Бойбобоев, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Д.Исақов, туман ИИБ тезкор ходими Б.Устабобоев, туман Оила ва хотин-қизлар бўлими мутахассиси Д.Жалиловалар иштирок этиб, ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар ўртасида оммалашган ижтимоий тармоқларнинг зарарли таъсиридан ҳимоялаш ва ижобий томондан фойдаланиш кўникмаларини янада ривожлантириш юзасидан атрофлича маълумот бердилар.

Шунингдек, "ҳужра" шароитида ўқувчиларга билим бериш қонун билан тақиқланиши, замонавий билим ва касбларни эгаллаган ёшлар жамиятда доимо ўз йўлини топиб кетиши бўйича аниқ мисоллар билан тавсиялар берилди.