Китоб ва китобхонлик инсон камолотида муҳим ўрин тутади. Зеро, мутолаага боғланган кўнгил китобдан беҳад улуғ маънавий озуқа олади. Наманган вилоятида ҳам бу борада ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Барча туманларда ахборот-ресурс марказларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, китоблар фондини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, Косонсой туманида ҳам аҳолига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш, ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятини ривожлантириш мақсадида бугунги кунда қатор ижобий ишлар олиб борилмоқда.

Бугун, 13 февраль куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори Умида Тешабаева бошчилигадаги ишчи гуруҳ томонидан Косонсой туманида бўлиб, тумандаги кутубхоналарда яратилган шароитлар, ахборот-кутубхона маркази, китобхонларга хизмат кўрсатиш, фондларни тўлдириш ва сақлаш, кутубхона жараёнларини автоматлаштириш, илмий-тадқиқот ва ташкилий-услубий фаолият, кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва рағбатлантириш, китобхонликни кенг тарғиб этиш борасидаги амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди.