Сув ҳаёт бахш этади, тириклик, қишлоқ хўжалиги, саноат ва бошқа маҳсулотларини етиштириш учун бебаҳо манба, балки, фавқулодда вазиятларни бартараф этишнинг ҳам самарали воситаси ҳисобланади. Чунки ёнғинларнинг 99 фоизи сув ёрдамида бартараф этилади. Шу сабабли, аҳоли яшаш жойлари, корхона, муассаса ва ташкилотларда ёнғинга қарши сув манбаларининг соз ва ишчи ҳолатда бўлиши муҳим аҳамият каб этади.

Эътиборсизлик оқибатида кўплаб сув қудуқларининг қаровсиз қолиши ёки кўмиб юборилиши ҳолатлари борлиги ачинарли ҳол.

 

Сув манбаларининг соз ва ишчи ҳолатда бўлишини назорат қилиш, яроқсиз аҳволга келиб қолганларини қайта тиклаш борасида вилоятнинг Косонсой тумани фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари ҳам бир қатор амалий ишларни олиб борилмоқда.

 

Ушбу туманда бугунги кунда 134 та ер ости сув олгич (гидрант), 165 та сув ҳовузи мавжуд бўлиб, уларнинг соз ҳолатда бўлиши туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан доимий равишда текширилмоқда.

 

Жорий йилнинг январь-февраль ойлари давомида ходимларимиз томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида туманимиздаги 4 та ер ости сув олгичнинг носоз эканлиги, яна 3 таси турли сабабларга кўра, кўмиб юборилганлиги аниқланди, Косонсой тумани фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи подполковник А.Ахматжонов, ўрганишлар жараёнида аниқланган носоз, хизмат муддатини ўтаб бўлган 5 та сув ҳовузига мутасадди корхона ва ташкилотлар иштирокида далолатномалар расмийлаштириб, шу соҳа мутахассислари билан ҳамкорликда соз ҳолатга келтиришига эришдик.

 

Ёнғинга қарши манбаларнинг соз ва ишчи ҳолатда бўлиши ёнғинларни қисқа фурсатда кам талафот билан ўчириш имконини беради. Акс ҳолда, сувни бошқа манбадан цистерналарда ташиб келишга тўғри келади. Бу эса қўшимча вақт, куч ва воситалар талаб этади. Ҳар бир сонияси ғанимат ҳисобланган ёнғин ўчириш жараёнида эса бу катта йўқотиш демакдир.

 

Ахматжонов Аъзамжон Мамаджонович

Косонсой тумани фавқулодда вазиятлар

бўлими бошлиғи, подполковник