Бош қомусимизнинг 2-моддасида давлат ҳалқ иродасини ифода этиб, уни манфаатларига хизмат қилиш, давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъул эканлиги аллоҳида белгилаб қўйилган. Бугунги кунда мазкур конституциявий принцип давлат сиёсатининг асосига айланди.
Президентимизнинг ташаббуси ва бевосита раҳнамолигида одамларни ташвиш-муаммоларини ҳал этиш уларни хаётдан рози бўлиб яшашига етарли имконият ва шарт-шароит яратилмоқда. «Халқ давлат идораларига эмас. Давлат идоралари ҳалқимизга хизмат қилиши керак» деган тамойиллари асосида иш юритиш ҳар биримизни муқаддас бурчимиздир.
Туман иқтисодиёт ва молия бўлимига, 2023 йилда жисмоний ва юридик шахслардан 46 та шундан 13 та мурожаат электрон шаклда ва 33 та мурожаат ёзма шаклда келиб тушган.
Келиб тушган аксарият мурожаатлар Жисмоний шахслар томонидан йўлланган бўлиб, ўз муаммоларини баён этиб иш хақи масаласида 1-та, болалар нафақасини сўм пластик картага ўтказишда ёрдам сўраб 1 та, уй-жой олишга ипотека кредити ажратиш масаласида 35-та, ички йул ва кўчаларни таъмирлаш ва асфальтлаш масаласида 9 та мурожаат келиб тушган.
Бўлимга келиб тушган мурожаатларга тегишлилиги бўйича мутахассислар томонидан ўрганиш жараёнида 5 та мурожаатда кўтарилган муаммолар ўз ечимини топган ва 41 та мурожаат муаллифларига ҳуқуқий маслаҳат орқали мурожаатда кўтарилган масалаларга тушунтириш бериш орқали ижобий ҳал этилган.
Жумладан, тумандаги Ўзбекистон МФЙда яшовчи фуқаро Маткаримова Насиба Мухамадолимовна Ўзбекистон ОШПда ишлаб, фаррошлик иш ҳақини иш ҳажмига қараб оширилиб беришида ёрдам сўраган. Ушбу мурожаат иқтисодиёт ва молия бўлими томонидан белгиланган тартибда жойига чиқиб ўрганиб, меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси доирасида ижобий ҳал этилган;
“Янгийўл” МФЙ, “Сунбула” кўчаси 6-уйда яшовчи фуқаро Сайдахмедова Камола Бахтиёр қизи икки нафар фарзандига ҳисобланган 2023 йил ноябр ойи бола пули сўм ёки пластик картасига тушириб беришда амалий ёрдам сўраган. Ушбу мурожаат иқтисодиёт ва молия бўлими томонидан белгиланган тартибда ўрганиб, “АТ Халқ банки” Наманган вилоят Косонсой туман филиали орқали болалар нафақаси пулини сўм ёки пластик картасига юклаб бериш орқали ижобий ҳал этилди.
“Тагижар” маҳалласида яшовчи фуқаро О.Ҳапизовнинг маҳалла фуқарола йиғини кўчаларини асфальтлаш масаласида маслаҳат бериб ҳал этиш учун ёрдам сўраган. Ушбу мурожаатда кўтарилган масалани ҳал этишда талабгор томонидан «Опен бюджет» порталига таклиф киритиш ва овоз тўплаш натижаларига кўра амалга оширилиши тўғрисида ҳуқуқий маслаҳат берилган.
Шунингдек, уй-жой олиш учун субсидия ажратиш масаласида фуқаролар Қ.Ҳасанова, М.Аббосова, Л.Ирисова ва бошқалар томонидан қилинган мурожаатларга ҳуқуқий маслахат орқали кутарилган масалаларни ҳал этиш тушунтирилган.
Ҳар бир мурожаат ортида инсон ташвиш-муамолари ва манфаатлари мужассамлигини назарда тутиб уларга ечим топиши доимий эътиборимизда.
Ю.Камолов,
Туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи






