Вилоят, туман ҳокимликлари мутахассислари, АОКА вилоят бошқармаси, маҳаллий ОАВ вакиллари ҳамда блогерлар ушбу йирик ишлаб чиқариш мажмуаси фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Пресс тур жараёнида корхона мутасаддилари журналистларни ишлаб чиқариш жараёнлари билан таништириб, уларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб қайтардилар.
☑️ Маълумот учун: АS GROUP TEX” МЧЖ қўшма корхонасида сочиқ маҳсулотлари тайёрланади. Ҳозирда бу ерда 250 нафардан ортиқ ишчилар фаолият олиб бормоқда.
2023 йилнинг ўтган даври мобайнида 115 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган бўлиб, 9,5 млн. АҚШ долларига тенги экспортга чиқарилган.
Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати






