Бугунги кунда аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, аҳоли билан очиқ мулоқот орқали уларни қийнаб келаётган муаммоларга ечим топиш мақсадида туман ҳокимлиги, халқ қабулхонаси томонидан секторлар кесимида маҳаллаларда сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда.
Косонсой тумани 1-сектор ҳудудидаги "Бомраҳа" маҳалласида ўтказилган сайёр қабулда ҳам аҳоли мурожаатларига ечим изланди.
Туман ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли ташкилотлар вакиллари иштирок этган қабулда фуқаролардан турли мазмундаги мурожаатлар келиб тушиб, айрим мурожаатлар ўрнида ҳал этилган бўлса, ижроси муддат талаб қиладиган мурожаатлар ташкилот ва идораларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.






