Сессияда сектор раҳбарлари, туман Кенгаши депутатлари, туман ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Дастлаб, Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодировнинг туманда 2023-2024 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва беталафот ўтказишга бағишланган “Мурожаати” тингланди.

Ҳоким ўз сўзида қиш мавсумини беталофат ўтказиш, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги вазифаларга атрофлича тўхталди.

Кейинги масала Ўзбекистон Республикаси Президентининг Косонсой туман Халқ қабулхонаси мудири Т.Муйдинованинг «Ҳоким ёрдамчилари фаолияти натижадорлигини ўрганиш» юзасидан киритилган ахбороти тўғрисида бўлди.

Шунингдек, сессия давомида туманда 2022 йил ҳамда 2023 йилларда ПҚ-20, ПҚ-373-сонли қарорлар асосида Фуқароларга E-AUKSION савдо платформаси орқали ютиб олиб ажратиб берилган ер майдонларни ҳамда Пахтачилик ва ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжаликларининг ер майдонларини қайта E-AUKSION савдо платформасига чиқариш, «Саховат ва кўмак» жамғармасига тушган маблағларини сарфлаш тўғрисида, Туман ҳокимининг ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Н.Аҳмедованинг 2023 йил июль ойида «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган ишлари тўғрисидаги ҳисоботи, Косонсой тумани маҳаллий бюджетининг 2023 йил 1-чорак даромадлар режасини ортириб бажарилган қисми маблағларини йўналтириш тўғрисида масалалар кўриб чиқилди.

Сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.