Янгиликлар

Косонсой туманида тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиб, ҳал этишга бағишланган очиқ мулоқот ўтказилди
28.03.2024
Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадли меҳнатга жалб қилиш бўйича жойларда учрашувлар бўлиб ўтмоқда. Хусусан, бугун Косонсой тумани Миллий маданият марказида Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки бошқаруви раиси Шуҳрат Атабаев, туман ҳокими Дилмурод Қодиров ва тегишли ташкилотлар вакилларининг тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлар ўрганилиб, ҳал этиш чоралари кўрилди. Банк мижозлари фаолиятларини ривожлантириш, кўпроқ иш ўринлари яратиш, янги лойиҳалар учун кредитлар ажратилиши, имтиёзли кредитлардан самарали фойдаланиш борасида ҳам фикр юритилди.

 

Ишонч телефонлар

    • Вилоят ҳокимлигининг ишонч телефони (0-369) 227-07-11
    • Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлим (0-369) 227-08-29
    • Туман ҳокимлигининг ишонч телефони (0-369) 652-12-10
    • Туман ҳокимлигининг умумий бўлим (0-369) 652-28-02
    • Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати (0-369) 652-21-85
    • Туман ҳокимлигининг оила ва хотин қизлар бўлими (0-369) 652-18-92
    • Маҳаллабай ишлаш маркази (0-369) 652-60-10
    • Ташкилий кадрлар гуруҳи (0-369) 652-13-12

Сўровнома

Интерактив давлат хизматларидан фойдаланишдан мақсадингиз?

“Маҳаллаларда тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ва тадбиркорлик субъектлари билан аҳоли ўртасида кооперацияни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5214-сонли Қарорга асосан ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш, доимий даромад манбаини яратиш мақсадида “Лидер тадбиркор”ларга ўз бизнес режаларини амалга оширишлари учун тижорат банклари томонидан 2 млрд сўмгача йиллик 10% ставкаси билан 3 йилгача кредит маблағлари ажратилади. Гаров таъминотини 75% гача қисмини Тадбиркорларни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилиши белгиланган.

Бугун Косонсой туманида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Толибжон Юсупов тумандаги тадбиркорлар билан учрашди.

Унда туманда янги иш ўрни яратиш борасидаги амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммоларини ҳал қилиш ҳамда амалий ёрдам бериш каби масалалар муҳокама этилди. Шунингдек, тадбиркорларни қийнаётган муаммолар, уларни ечимини тезкорлик билан ҳал этиш бўйича мутасаддиларга тегишлича кўрсатмалар берилди.

Фото галерея

Видео галерея