Янгиликлар

Косонсой туманида тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиб, ҳал этишга бағишланган очиқ мулоқот ўтказилди
28.03.2024
Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадли меҳнатга жалб қилиш бўйича жойларда учрашувлар бўлиб ўтмоқда. Хусусан, бугун Косонсой тумани Миллий маданият марказида Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки бошқаруви раиси Шуҳрат Атабаев, туман ҳокими Дилмурод Қодиров ва тегишли ташкилотлар вакилларининг тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлар ўрганилиб, ҳал этиш чоралари кўрилди. Банк мижозлари фаолиятларини ривожлантириш, кўпроқ иш ўринлари яратиш, янги лойиҳалар учун кредитлар ажратилиши, имтиёзли кредитлардан самарали фойдаланиш борасида ҳам фикр юритилди.

 

Ишонч телефонлар

    • Вилоят ҳокимлигининг ишонч телефони (0-369) 227-07-11
    • Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлим (0-369) 227-08-29
    • Туман ҳокимлигининг ишонч телефони (0-369) 652-12-10
    • Туман ҳокимлигининг умумий бўлим (0-369) 652-28-02
    • Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати (0-369) 652-21-85
    • Туман ҳокимлигининг оила ва хотин қизлар бўлими (0-369) 652-18-92
    • Маҳаллабай ишлаш маркази (0-369) 652-60-10
    • Ташкилий кадрлар гуруҳи (0-369) 652-13-12

Сўровнома

Интерактив давлат хизматларидан фойдаланишдан мақсадингиз?

Туманимизда бу йил 3955 гектар майдонда пахта етиштирилди.  Гектаридан 28 центнердан 11028 тонна ҳосил топшириш режалаштирилган.

Ва ниҳоят орзиқиб кутилган кун келди: бугун теримга расман старт берилди. Нуронийлар, фермерлар хирмонга барака тилаб, дуои фотиҳа қилишди.

Пахта ортилган карвонлар туман бўйлаб карнай-сурнай садолари остида йўлга чиқиб, “Наманган пахта текс” МЧЖга қарашли пахта тозалаш заводига етиб келди. Бу ерда қурбонлик сўйилиб, Қуръон тиловат қилинди.

“Калбува ҳосили”, “Қуқумбой ғаллачилиги”, “Зафар Муҳаммаджон чорваси, “Дўстлик олмазор пахтаси”, “Чорбоғ оқ олтини” фермер хўжаликлари туманда биринчилардан бўлиб “Наманган пахта текс” МЧЖ ихтиёрига дастлабки ҳосилни топширдилар. Бу илғорларга туман ҳокими Баҳодир Юсупов ҳамда кластер раҳбари Лутфулло Эгамбердиевлар эсдалик совғаларини топширишди.

Фото галерея

Видео галерея