×

Внимание

Lack of access rights - File 'http:/cdn.uza.uz/2020/11/02/16/33/WIdEn5CU6XjKoV7CZbF7RUzgbt68YUHl_front.png'
Lack of access rights - File 'http:/cdn.uza.uz/2021/04/08/12/30/vJytpsvlqbAxzTWJtPRn5ZlYGHbUmFbn_front.jpg'

Косонсой туманида корхона ва ташкилотлар фаолиятининг умумий таърифи

(2021 йилнинг 1 август ҳолатига)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Ўзининг буюк истеъдоди, ноёб ва бетакрор ижоди билан ўзбек эстрада санъатига асос солиб, миллий маданиятимизни ривожлантириш, унинг шон-шуҳратини дунё халқлари ўртасида кенг тарғиб этишга қўшган беқиёс ҳиссаси, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш борасидаги унутилмас хизматларини инобатга олиб ҳамда таваллудининг 85 йиллиги муносабати билан халқимизнинг ардоқли фарзанди, буюк санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти, марҳум Ботир Каримович Зокиров «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотлансин.     

 

Ўзбекистон Республикаси 

         Президенти                                                            Ш.Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Президентимиз фармони имзоланди. Унга кўра Косонсой туман ҳокими Юсупов Баҳодир Турсунович “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.Ушбу муваффақият билан Баҳодир Юсуповни табриклаб, кейинги фаолиятларида ҳам юксак чўққиларни забт этишларига тилакдошмиз.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3mD4jU5

Янги ўқув йилининг бошланишига ҳам оз фурсат қолди. Унгача биринчи синфга борадиган жажжи ўғил-қизлардан тортиб, токи аниқ мақсадлар билан ўн биринчи синфга қадам қўяётган ўсмир ёшидаги фарзандлар учун керакли буюм ва бисотлар харид қилиб бўлиниши керак. Илк бор мактаб остонасига қадам қўядиган жажжилар учун анъанавий Президент совғаси етказиб берилади. Чин етим ва эҳтиёжманд оилалар фарзандлари учун эса тегишли ташкилот ва муассасалар томонидан таъминот ишлари амалга оширилади. Оила бағрида униб-ўсаётган бахтиёр болаларнинг ками-кўстлари шак-шубҳасиз, меҳрибон ота-оналари томонидан тўлдирилади.

Айни дамларда ҳафтанинг ҳар куни юзлаб ота-оналар суюмли фарзандларини ёнларига олиб, ўқув қуроллари ва кийим-бошлар сотиладиган махсус ярмаркаларга ташриф буюрмоқдалар. Даста-даста китоб-дафтарларни, оҳори тўкилмаган кийим-бошларни кўтариб олган мактаб ёшидаги ўғил-қизларнинг юзидаги қувонч ва шодликни кўрган кишининг дили яйрайди. Бироқ...

Бироқ, йиллаб отасининг йўлига интизор тикилган ўксик қалблар шу кунларда бағри бутун ўртоғини, синфдошини кўрганда қандай аҳволга тушаётганидан хабаримиз борми? Ёки турмуш ўртоғидан ажраб, тирикчилигини зўрға уддалаётган онанинг мактаб остонасига илк қадам қўяётган қизалоғи ёки ўғилчасининг камини битириш учун қўли калталик қилаётганлигидан огоҳмизми? Ана шу муаммо туфайли, минг афсуски, жондан ширин фарзандининг отасидан ойлар давомида алимент пулини ололмаётган оналар тегишли идоралар эшиги олдида кун-кун арзи-ҳол қилиб туришибди. Фарзанди дунёга келганда қувонган, арзимаган сабаб туфайли ёки тақдир тақазоси билан турмуш ўртоғи билан ажрашган баъзи оталар эса, минг афсуски, пасткашликка бориб, ўзларини панага олиб юришибди. Ахир қаерда бўлса ҳам, кимнинг қўлида тарбия топаётган бўлса ҳам, фарзанд сизники-ку! Наҳот томирларида қонингиз оқаётган фарзандингизнинг беғубор кўнгли ўксиб, бурчакда қимтиниб туришига виждонингиз йўл берса?! Ахир ўша норасида эртага ўсиб-улғайиб, бир касбнинг, ҳунарнинг эгаси бўлганида,  машҳур спортчи ёки олим бўлиб қолса, қандай юз билан шу бола меники эди, дейсиз? Сизнинг қаддингиз букилиб, ҳассага таяниб қолган чоғингизда ўша болангиз, эшигингиздан кириб келиб: «Ассалому алайкум, отажон! Менга қандай хизмат бор?» деса нима деган одам бўласиз? Ҳаётда қандай қийинчиликларни бошидан кечирмасин, улғайган фарзандлар бемеҳр оталарини қидириб келганларига кўп гувоҳ бўлганмиз. Чунки ўша дамда улар отадан улуғ зот йўқлигини тушуниб етган бўладилар.

Энг олий бахтлардан бири оталик бахтидир. Сиз бунга эришган экансиз, фарзандингизни ҳам ана шу бахтдан баҳраманд қилинг. У ҳам гарчи сиздан меҳр кўрмаётган бўлса-да, сиздай танти отаси борлигидан фаҳрланиб юрсин. Ўз зурриёдининг тақдирига бефарқ бўлиш эркакман, деб бош кўтариб юрган кишига асло ярашмайди. Сиз халқ ичида гердайиб юрсангиз-у, давомчингиз бўлган фарзандингиз тенгқурлари  орасида кўзлари жовдираб, қалбан етимлиги етмагандай, жисман етим бўлиб турса, татийдими? Йўқ, асло! Ғурури бор ота бунга асло йўл қўймайди.

 

Хуршид АБДУМАЖИДОВ,

Мажбурий ижро бюроси Косонсой туман бўлими ходими

Бугунги видеоселектор йиғилишида қайд этилишича, Гулистон шаҳрида барча кўп йиллик дарахтлар хатловдан ўтказилиб, уларнинг паспорти қилинган.

Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Мирзаев шу борадаги тажриба ҳақида сўзлаб берди.

Президент Экология қўмитаси ва Кадастр агентлигига йил якунига қадар дарахтларни бино ва иншоотлар мулкдорларига бириктириш ва кадастр паспортини тақдим этиш тизимини жорий этиш бўйича топшириқ берди.

Яна бир масала, дарахтларни кесишга мораторий 2024 йилга қадар узайтирилади ва жавобгарлик кескин кучайтирилади.

Маълумотларга кўра, ўтган 6 ойда 316 минг дона қимматбаҳо дарахт асраб қолинган. Бироқ, шунга қарамасдан, ўтган даврда 2,8 мингта қимматбаҳо ва 2 мингдан зиёд кам қимматли дарахт ноқонуний кесилган. Жумладан, бундай ҳолатлар Сурхондарё, Жиззах, Хоразм, Навоий вилоятлари ва Тошкент шаҳрида энг кўп қайд этилган.

Шу боис, Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида “экология полицияси” ташкил этилади. Унинг зиммасига экология соҳасидаги қонунбузарликлар, жумладан, дарахтларни рухсатсиз кесиш, браконьерлик, ноқонуний чиқиндилар ташлаш каби ҳолатларга қарши профилактика вазифалари юклатилади.

“Экология полицияси” Ички ишлар тизимида фаолият юритади,

унинг фаолияти ўзи аниқлаган ҳуқуқбузарликлардан ундирилган жарималар ҳамда маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштирилади.

Ушбу янги тизим фаолиятини йил якунига қадар йўлга қўйишга ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаев шахсан масъул бўлади.

Шу билан бирга, экология соҳасида қўлланиладиган жарималар миқдори 5 баравар, етказилган зарар учун компенсация миқдори 2 баравар оширилади.

– Барча раҳбарлар бир нарсани аниқ эшитиб олсин. Бундан буён бирорта яшил ҳудуд ва жамоат паркида ҳар қандай дарахтларни кесиш қатъиян тақиқланади, – деди Шавкат Мирзиёев.

ЎзА