Soha taraqqiyotini belgilab beruvchi eng muhim omillardan biri – bu kadrlar malakasini oshirib borishdir. Shu bois, “O‘zbektelekom” AK tomonidan mazkur masalaga alohida e’tibor qaratib kelinadi.

Xususan, Kompaniyaning Namangan filialida faoliyatlar rejasiga muvofiq Namangan, Farg‘ona hamda Andijon filiallaridagi sotuv va xizmat ko‘rsatish yo‘nalishidagi rahbar va mutaxassis xodimlarining malakasini oshirish maqsadida o‘quv kursi tashkil qilindi.

To‘rt kun davom etishi mo‘ljallangan o‘quv kursida malakali mutaxassislar – Mavluda G‘affarova, Mixail Xamidullin tomonidan “Zamonaviy menejmentda ahil jamoani shakllantirish yo‘llari”, “Jamoa va xodimlar boshqaruvida muloqot samaradorligi”, “Time management” samaradorlik va natijadorlik kafolati”, “Sotuv xodimlarining ma’naviy qiyofasi”, “Boshqaruv faoliyatida stress va stressorlar bilan ishlash”, “Biznesni boshqarishda bozor qonunlari”, “Korporativ etika va korporativ madaniyat kodeksi” hamda “Marketingning asosiy usullari” kabi qiziqarli mavzulardan iborat ma’ruzalar qamrab olinishi rejalashtirilgan.

O‘quv kursi yakunida qatnashchilarning o‘zlashtirish salohiyati mutaxassislar tomonidan baholanadi va ijobiy natija ko‘rsatganlarga maxsus sertifikatlar taqdim etiladi.

“O‘zbektelekom” AK Axborot xizmati

Бугун, 13 февраль куни Косонсой туманидаги "Ўзбегим" тантаналар мажмуасида Ўзбекистон "ВЕТЕРАН" жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда жангчи фахрийларни Афғонистондан олиб чиқилганлигининг 35 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди. Байрам дастурида "ВЕТЕРАН" жангчи-фахрийлар, тегишли ташкилот-муассаса ва жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда Наманган вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Абдуҳамидов, туман ҳокими Д.Қодиров ва сектор раҳбарлари иштирок этиб, жамоат бирлашмаси аъзоларини самимий муборакбод этдилар.

Туман ҳокими ўз сўзида фахрийларнинг аждодларимиз меросига таяниб, ўз ҳаётий тажрибасига суяниб туманимизнинг барча худудларида ўқувчи ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбияланишидаги салмоқли меҳнатларини эътироф этди.

Маълумот учун, яқин ўн йил давом этган ҳарбий ҳаракатлар чоғида Афғон заминида тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш йўлида туманимиздан 236 нафар аскар иштирок этган бўлиб, жанггоҳларда 3 киши ҳалок бўлган, 233 нафар ҳамюртимиз эса турли даражада ярадор бўлиб қайтган. Ўтган йиллар мобайнида турли касалликлар, олинган жароҳатлар асоратлари сабабли 38 нафар байналмилал жангчи вафот этган. Ҳозирги кунда туманимизда 195 нафар "ВЕТЕРАН" жангчи-фахрийлар барча соҳаларда фаолият олиб бораётганликлари, қувонарли албатта.

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари фаолиятини таҳлил қилди. (https://namhaqiqat.uz/siyosat/tanidiy_utgan_yiilishda_hokim_yordamchilari_faoliyati_tahlil_ilindi.html)

Видеоселектор тарзида ўтган муҳокама йиғилишида вилоят секторлари раҳбарлари, дахлдор ташкилотлар мутасаддилари, ҳудудий студияларда шаҳар ва туманлар ҳокимлари ҳамда барча МФЙлардаги ҳоким ёрдамчилари иштирок этдилар.

«Маҳалла тизимига эътибор кучайган. Бугун тамомила бошқача, янгича услубда иш юритиш лозим. Маҳалла еттилиги қанчалик аҳамиятга эга бўлса, унинг асосий бўғини ҳисобланган ҳоким ёрдамчилари ишида ҳам ўзгариш сезилиши даркор. Айниқса, аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш, тадбиркорлар сафини кенгайтириш, хуллас, олдига қўйилган вазифани сидқидилдан бажариши учун ватанпарварлик, фидойилик талаб этилади», — дея таъкидлади вилоят ҳокими.

Таниқли тележурналист Ўғилой Набижоновна Болтабоева Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси "Медиа маркази" раҳбари этиб тайинланди.

Иқтидорли ижодкор Ўғилой Болтабоева Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида таваллуд топган. Маълумоти олий, Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика факультетини тамомлаган. Мутахассислиги журналист.

Меҳнат фаолияти давомида "Ўзбекистон" телеканали "Ахборот" информацион дастури муҳаррири, "Ўзбекистон 24" телеканалининг "Парламент вақти" танқидий-таҳлилий кўрсатуви муаллифи, Наманган вилояти ҳокимининг матбуот котиби, "Ўзбекистон 24" телеканалининг Наманган вилоятидаги мухбири сифатида самарали фаолият юритган.

Тиниб-тинчимас, ўз касбининг фидойиси саналган Ўғилой Болтабоева Президент фармонига асосан "Меҳнат шуҳрати" ордени билан тақдирланган.

Сел - катта миқдорда тоғ тошлари, қум ва тупроқ жинслари билан биргаликда тоғдан оқиб тушувчи сув оқими бўлиб, мунтазам жала қуйиши (85% ҳолатларда), тоғ қорларининг эриши (4% ҳолларида), тоғ сув ҳавзалари, сув омборлари, музлаган сув ҳавзалари қирғоқларининг ўпирилиб кетиши (1,3% ҳолларида) ва бошқа сабаблар (9,7% ҳолларда) олиб келиши мумкин.

Катта ҳажмга ва юқори тезликка эга бўлган сел оқими, йўлидаги барча биноларни, аҳоли яшайдиган уйларни, гидротехник иншоотларни бузиб, қишлоқ хўжалик экинларини, боғларни пайҳон қилади. Одамлар ва ҳайвонларни нобуд қилади.

Ўзбекистон Республикасидаги барча тоғ ва тоғ олди ҳудудлари сел хавфи бўлган зоналарга киритилган. Республиканинг Наманган вилояти Фарғона водийсининг энг ҳавфли сув тошқини ва сел хавфи мавжуд ҳудудлардан ҳисобланади.

Сел оқими вужудга келиши апрел ва май ойларига тўғри келади, бу даврда тоғ ва тоғ олди ҳудудларида кўп ёмғир ёғиши кузатилган.

Сел хавфи бўлганда аҳолининг ҳаракати бўйича тавсиялар

  • Сел хавфи бўлган ҳудудларда яшовчи ҳар бир киши унинг уйи, хўжалигини сел келиш ҳудудида жойлашганлиги ҳақидаги маълумотга эга бўлиши керак ва Узгидромет, ФВБ, ҳокимият вакиллари томонидан берилган кўрсатмаларги сел ва сув тошқинидан ҳимоя қилиш йўл-йўриқларига албатта амал қилиши лозим.
  • Сел оқимининг ўтиши ва унинг оқибатлари катта моддий зарар келтириб, одамлар ҳаёт ва соғлиғига хавф туғдириши мумкин (сел оқибатида одамларнинг қурбон бўлганлиги бир неча марта қайд қилинган).
  • Сел оқимларидан фақат қочиб қутилиш мумкин. Сел хавфи тўғрисида ҳабар эшитгандан сўнг дархол хавфсиз жойга кўчиш ҳаракатларини қилиш керак. Сел оқимининг тез фурсатда шаклланиши, унинг тезлигини ҳисобга олган ҳолда, хабар тарқатиш ва муҳофаза тадбирларини бажариш учун вақт жуда чегараланганлигини (5-20 дақиқагача бўлиши мумкин) доимо ёдда тутиш лозим.
  • Сел оқимидан халос бўлишнинг иложи бўлмаса, баландроқ тепалик устига, дарахтга ёки бирор баландроқ мосламалар устига чиқиш керак. Одатда сел 3-5 соат вақт давом этиши мумкин.
  • Сел оқими ўтгандан сўнг девор ва устунларнинг ҳолатини, газ, электр ва сув таъминотининг созлигини текшириш зарур.

Д.Хамидов

Косонсой тумани А ва ҲМҚБ бошлиғи, подполковник