×

Внимание

Lack of access rights - File 'http:/cdn.uza.uz/2021/10/17/13/12/MULdP2eto7wiiNSoU1JN4Zzu37WQnWUT_front.jpg'
Lack of access rights - File 'http:/cdn.uza.uz/2021/10/17/13/12/D0VGQzJrLTHbtF6aZO6bndxhx3U3Uhcz_front.jpg'
Lack of access rights - File 'http:/cdn.uza.uz/2021/10/17/13/12/f3aFYxYzsZTSGc44LGiAFvp9vhajbyiR_front.jpg'
Грециянинг Салоники шаҳрида самбо бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати тобора қизғин паллага кириб бормоқда.

Хабар берганимиздек, 15 октябрь кунги мусобақалар натижасига кўра, ўзбекистонлик истеъдодли спортчилар жаҳон чемпионатининг 2 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медалига эгалик қилишганди.

16 октябрь кунги беллашувлар якунига биноан ҳамюртларимиз жаҳон биринчилигининг 3 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритишди.

Ҳозирча медаллар жамғариш бўйича 9 та олтин, 6 кумуш ва 2 та бронза, жами 17 медаль билан россияликлар пешқадамлик қилмоқда. Ўзбекистон самбочилари эса 5 та олтин, 2 та кумуш ҳамда 7 та бронза, жами 14 совринли ўрин билан умумжамоада 2-ўринни эгаллаб турибди.

Мамлакатимиз терма жамоасидан кейинги поғоналарда 1 тадан олтинга эга бўлган Украина, Қозоғистон, Греция, Исроил, Руминия, Арманистон ва Қозоғистон жамоалари жойлашишган.

Чемпионатда ўзига хос таркиб билан қатнашаётган АҚШ ва Сербия терма жамоалари ҳозирча 1 тадан бронза медалига мушарраф бўлишди.

Жаҳон чемпионатининг сўнгги куни бўлган 17 октябрдаги мусобақаларда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган  8 нафар самбочимиз Салоники спорт майдонларида ғолиблик учун беллашувларни ўтказишади.

Айтиш лозимки, жаҳон чемпионатида қатнашаётган 30 га яқин давлатнинг 14 таси бугунгача у ёки бу даражадаги совринли ўринларга эгалик қилаётган бўлса, 15 га яқин жамоалар ҳалигача биронта медални қўлга кирита олишмади.

46-Косонсой сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сайланган депутат Анвархон Темиров фаолияти бошланиши биланоқ, кўп сонли хотин-қизлар муаммоси бўлган Косонсой туман тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқ комплексидаги аянчли ҳолатига алоҳида эътибор каратди.

Жорий йилнинг 9 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида парламент комиссияси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасадди вакиллари иштирокида ўтказилган йиғилишида мазкур масала муҳокамага қўйилиб, назоратга олиш вазифаси белгиланди.

Натижада соғлиқни сақлаш вазири бошчилигидаги ишчи гуруҳ Косонсой туманида бўлиб, туғруқ комплексидаги аҳволни кўрди. Шу ернинг ўзида вазир, туман ҳокими, тегишли мутасадди ташкилотлар раҳбарлари томонидан муаммоларни бартараф қилиш бўйича тезкор режалар тузилди ва қисқа вақт ичида жорий таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.

Шунингдек, янги туғруқ комплекси биноси қурилиши давлат дастурига киритиш масаласи куйилган эди.

Бугунга кунда 130 ўринли янги туғруқ комплекси қуриш ҳамда қўшимчасига эски поликлиникани мукаммал таъмирлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 сентябрьдаги Раёсати мажлисининг 130-сон баёнига кўра 2022 йил Давлат дастурига киритилди.

Туғруқ комплекси билан биргаликда поликлиниканинг дастурга киритилиши аҳолига катта қулайлик яратади. Халқ манфаатлари йӯлида аҳолига тиббий хизматлар сифатини яхшилаш мақсадида бу каби қилинаётган ишлар давлат раҳбарининг бу борада олиб бораётган саъй-ҳаракатлари намунасидир.

Ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг маънавиятини юксалтириш, маданий савиясини ривожлантириш ва спортга жалб этиш, ахборот технологиялари ҳамда китоб мутолаасига бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида халқ таълими тизимида “Беш ташаббус - беш имконият” шиори остида “Қизларжон” кўрик-танловининг Наманган вилоят босқичи ўтказилди.

Мазкур кўрик-танловнинг “Истеъдод”, “Спорт маликаси”, “Мен китобнинг дўстиман”, “Техно ташаббус”, “Даромадли ошхона” шартлари натижаларига кўра, Наргиза Низомова бошчилигидаги Косонсой тумани жамоаси 14 та туман ичида фахрли биринчи ўринни эгаллаб, Республика босқичига йўлланма олишди.

Ушбу ғалаба билан барча ўқувчилар ҳамда тизим ходимларини табриклаймиз.

Ҳар бир ҳудуднинг қиёфасига кўрк бағишловчи жиҳатлардан бири бу йўллардир. Кейинги йилларда мамлакатимизнинг барча жойларида ободончилик, бунёдкорлик ишлари билан бир қаторда йўллар қуриш, мавжуд йўлларни таъмирлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.Мазкур йўналишда ҳам туманимизда салмоқли ишлар олиб борилаётгани ҳеч кимга сир эмас.Косонсой тумани “Кушон” МФЙ “Ҳуррият-1” ва "Ҳуррият-2" кўчаларидаги асосий муаммоларидан бири йўллар носозлиги бўлган. Шу ҳудуд фуқароларининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ҳамда сектор раҳбарига қилган мурожаатлари ҳамда уни ҳал қилишга бўлган ҳаракатлар сабабли ушбу кўчалар боғланган ҳудуд айни пайтда асфальтланмоқда.- Энг оғриқли муаммо бўлган йўл масаламиз ҳал бўлмоқда. Бу аҳолимизнинг кайфиятини кўтариб, ислоҳотларга ижобий қараш ҳиссини оширмоқда. Мутасаддиларга, Олий Мажлис депутатига, сектор раҳбарига раҳмат, - дейди маҳалла фаол оқсоқоли Ғаффорхон Узоқов.

Вилоятимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Косонсой тумани далаларида ҳам иш қизғин давом этмоқда.

Қулай об-ҳаво ва қўшимча даромад манбаидан оқилона фойдаланаётган теримчилар пахта ҳосили йиғим-теримида астойдил меҳнат қилмоқдалар.

Бугун вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов Косонсой туманидаги "Худойбердиев", “Дўстлик” ҳамда “Навоий” ММТП ҳудудларидаги фермер хўжаликлари пахта далаларида бўлиб, теримчилар билан суҳбатлашди, уларга яратилган шароитлар билан танишиб, илғор теримчиларга эсдалик совғалари топширди.

Шунингдек, вилоят раҳбари 2022 йил ғалла ҳосили учун ер тайёрлаш ишлари, экилган майдонларни суғориш, ғўза қатори орасига ғалла уруғини сепиш каби агротехник жараёнларни ҳам кўздан кечирди.

Маълумот ўрнида, жорий йилда туманда 3955 гектар майдонда 11028 тонна пахта хомашёси етиштириш белгиланган.