×

Внимание

Lack of access rights - File 'http:/cdn.uza.uz/2021/09/13/06/24/wycYwub7ZsXigcjlFINuVS26ksKnHPmD_front.jpg'
Lack of access rights - File 'http:/xabar.uz/static/crop/2/1/920__95_2194604235.jpg'
Lack of access rights - File 'http:/cdn.uza.uz/2021/09/09/10/09/8G1xeqUSKtRhwno3ju0mXv845pwfITlp_front.jpg'

Маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини ҳисобга олиб аҳоли пунктларида яшовчи аҳоли сонини кўрсатган ҳолда аҳоли пунктларининг тўлиқ рўйхати тузилишини таъминлаш;

Ҳудудларни аҳоли сонидан келиб чиқиб белгиланган тартибда рўйхатга олиш, инструкторлик ва ҳисоб участкаларига бўлинишини таъминлайди ҳамда уларнинг фаолиятини ташкил этиш;

маъмурий-ҳудудий бирликларда кўчаларнинг номлари, уйлар ва квартираларнинг рақамлари кўрсатилган кўрсаткичлар бўлишини таъминлаш;

жалб этилган рўйхатга олувчи ходимлар таркибини тасдиқлаш;

аҳолини рўйхатга олувчи ҳодимларни танлаб олиш ва ўқитишни ташкил этиш;

аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга жалб этилган шахсларнинг ўқиши ва ишлаши учун яроқли бўлган мебеллар ва алоқа воситалари билан жихозланган вақтинчалик бинолар ёки хоналар ажратилишини таъминлаш;

аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари ва бошқа хужжатларни вақтинчалик сақлаш учун қўриқланадиган бинолар ёки хоналар ажратилишини таъминлаш;

зарур транспорт ва алоқа воситалари тақдим этилиши,аҳолини рўйхатга олишни сифатли ўтказиш ҳамда аҳолини рўйхатга олиш якуни бўйича белгиланган тартибда аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари ва тегишли хужжатларнинг бирламчи маълумотлари электрон базага киритиш учун топширилишини таъминлаш,

аҳолини рўйхатга олишни ўтказишда хавфсизликни таъминлаш бўйича ишларнинг мувофикдаштирилишини ташкил этади.

16-17 сентябрь кунлари Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.

Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов бугунги брифингда маълум қилди.

Маълумки, ўтган йил пандемия сабабли ШҲТ саммити онлайн форматда ўтказилган эди. Бу сафар давлат раҳбарлари бевосита йиғилмоқда. Эътиборлиси, ШҲТнинг ушбу саммити Ташкилот тузилганининг 20 йиллиги нишонланаётган бир пайтга тўғри келмоқда.

Саммитнинг биринчи куни, 16 сентябрда давлатимиз раҳбари Ташкилотга раислик қилаётган Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Россия Президенти Владимир Путин ва Покистон Бош вазири Имрон Хон билан, 17 сентябрь куни эса Эрон Президенти Иброҳим Раисий билан икки томонлама учрашувлар ўтказади.  

17 сентябрь куни давлат раҳбарларининг йиғилиши ўтказилади. Саммит якунида ШҲТга раислик Тожикистондан Ўзбекистонга ўтади.  

– Кўплаб хорижий экспертларнинг фикрича, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан кейинги беш йилда олиб борилаётган кенг кўламли ишлар ҳисобга олинса, Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги хавфсизлик ва юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларнинг олдини олиш нуқтаи назаридан алоҳида аҳамиятга эга бўлади.  

Мамлакатимиз раислиги жуда самарали бўлади, Ташкилот фаолиятини янада жонлантиради, деб қатъий ишонч билдирилмоқда.

Ўша куни янги форматдаги “Шанхай ҳамкорлик ташкилоти – Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти” учрашуви бўлиб ўтади. Унда томонлар Афғонистондаги вазиятни муҳокама қиладилар, – деди Шерзод Асадов.

Президент матбуот котибининг қайд этишича, бундан ташқари ҳафта давомида Президентимиз ҳузурида ижтимоий-иқтисодий соҳаларга оид тақдимотлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

Оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати ҳамда IWF сайлов конгресси Ўзбекистонда бўлиб ўтади.

Жаҳон чемпионати Тошкентда 7-17 декабрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган, IWF сайлов конгресси жараёнлари эса 20-21-декабрь кунлари ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг май ойида Тошкентда оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионати ҳамда Осиё оғир атлетика федерацияси Конгресси-2021, шунингдек оғир атлетика бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати юқори даражада ташкиллаштирилган эди.

🔹 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПҚ-5072-сон “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича Қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида Халқ депутатлари Косонсой туман Кенгашининг 2021 йил 3 май даги қабул қилинган 145/28-06 сон қарори ижроси юзасидан жорий йилнинг йил бошига шаклланган эркин қолдиқ ва

✅ 1-чорак якунлари билан шаклланган қўшимча маблағлар хисобидан “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га 1-чорак 98,9 млн. сўм, 2-чорак 769,8 млн. сўм жами 869 млн. сўм маблағ ажратилган. Шунга кўра:

🔹 1-босқич: 2021 йил 1 июлдан 31 июлгача “Қабул қилиш” жараёни яъни фуқаролар томонидан “Очиқ бюджет” ахборот парталига жами 52 та МФЙ дан 381 нафар фуқаро таклиф киритган.

🔹 2-босқич: 2021 йил 1 августдан 12 августга қадар “Очиқ бюджет” ахборот парталига киритилган 381 нафар фуқаро таклифлари Халқ депутатлари Косонсой туман Кенгашининг қарори билан тасдиқланган ишчи гурухи томонидан соҳаларга ажратилган ҳолда мезонларга тўғри килиши лўриб чиқилди ва 301 та таклифидан 305 таси қабул қилинди, қолган 76 та таклиф мезонларга тўғри келмаганлиги сабаб ишчи гурух томонидан рад этилди.

🔹 3-босқич: 2021 йил 13 августдан 2 сентябргача давом этиб ушбу босқичда 5765 нафар туманимиз фуқаролари томонидан ўзлари маъқуллаган таклифларга овоз берилди.“Очиқ бюджет” ахборот портали орқали энг кўп овоз тўплаган таклифлар аниқланди ҳамда Косонсой тумани “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” маблағлари ҳисобидан маблағлар ажратиш бўйича Халқ депутатлари Кенгашининг навбатдаги сессиясида кўриб чиқилди ва Халқ депутатлари Косонсой туман Кенгашининг 2021 йил “9” сентябрьдаги VI-32-37-6-80-K/21-сонли қарори қабул қилинди.

✏️ Овоз бериш натижалари ва кенгаш қарорига кўра:

✅ 1-ўрин: 1621-та овоз йиғиб Косонсой туман “Учқўрғон” МФЙ “Деҳқонобод” кўчасини асфалтлаш (таклиф ID рақами 0830300095) харажатлари учун 275,0 (икки юз етмиш беш миллион) сўм;

✅ 2-ўрин: 1046-та овоз йиғиб Косонсой туман “Гўрмирон” МФЙ “Тошлоқ” кўчасига артизиан қўдуғи орқали ичимлик суви чиқариш (таклиф ID рақами 0830300051) харажатлари учун 400,0 (тўрт юз миллион) сўм;

✅ 3-ўрин: 548-та овоз йиғиб Косонсой тумани “Қорасув” МФЙ “Олмазор” кўчасига газ ГРПси ўрнатиш (таклиф ID рақами 0830300034) харажатлари учун 20,0 (йигирма миллион) сўм;

✅ 4-ўрин: 369-та овоз йиғиб Косонсой туман “Баҳористон” МФЙ ни ичимлик суви муаммосини бартараф этиш (таклиф ID рақами 0830300275) билан боғлиқ харажатлар учун 173,938 (бир юз етмиш уч миллион тўққиз юз ўттиз саккиз минг) сўм;

Жами 868 938,0 (саккиз юз олтмиш саккиз миллион тўққиз юз ўттиз саккиз минг) сўм маблағлар ғолиб таклифлар учун сарфланиши белгиланди.

Халқаро конгресс марказида ўтаётган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Х съездида партиядан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 64-моддасига мувофиқ, ЎзЛиДеПдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига 1957 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Тошкент шаҳрида яшовчи Шавкат Миромонович Мирзиёев номзод этиб кўрсатилди.

Делегатлар бир овоздан номзодни тасдиқлади.

ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Ҳайитов номзодга сайлов жараёнларида омад тилади.