×

Внимание

Lack of access rights - File 'http:/xabar.uz/static/crop/2/0/920__95_2019034441.jpg'
Lack of access rights - File 'http:/storage.kun.uz/source/7/Y-HDHKVpivkD1X-X4MbyjMxUJsmZ8czG.jpg'

Абдусалом Азизов ва Равшан Эрматов лавозимига қайта сайланди

Бугун, 25 сентябрь куни Миллий Олимпия қўмитаси биносида ЎФАнинг навбатдаги ҳисобот-сайлов конгресси ўтказилди.

Унда кун тартибининг масалалардан бири – ЎФА президенти, вице-президенти ва ижроий қўмита аъзоларини сайлаш кўриб чиқилди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти лавозимига 45 та аъзо ташкилот Абдусалом Азизов номзоди, биринчи вице-президенти лавозимига 42 та аъзо ташкилот Равшан Эрматов номзодини қўллаб-қувватлаган.

Амалдаги тартибга кўра, Абдусалом Азизов ЎФА президенти, Равшан Эрматов эса вице-президенти лавозимига қайта сайланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонга ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг навбатдаги партияси олиб келингани ҳақида хабар берди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

«Бугун юртимизга 2 499 668 доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси олиб келинди. 

Шундай қилиб, юртимизга келтирилган жами вакцина 26 754 208 дозани ташкил қилмоқда», дейилади ССВ хабарида.

Улардан: 

  • 1 594 480  дозаси AstraZeneca,
  • 20 499 668 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,
  • 460 000 дозаси Sputnik V, 
  • 3 000 060 дозаси Moderna,
  • 1 200 000 дозаси Pfizer/BioNTech вакцинасидир.

ССВ маълумотига кўра, айни кунгача мамлакатда жами 19 197 082 доза вакцинадан фойдаланилди.

Шу кунгача тўлиқ эмланганлар сони 4 007 732 нафарни ташкил қилмоқда.

Бугун, Косонсой тумани ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Бобуржон Шукуров   “Бешкетмон” маҳалласида жойлашган халқ таълимига қарашли 32-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, бу йил мактабни тугатган ўқувчилар ҳамда 11-синф битирувчилари билан учрашди. Сектор раҳбари суҳбат давомида уларнинг муаммо ва таклифлари  ўрганилди. Очиқ ва самимий кечган суҳбат сўнггида мактаб ўқувчиларига спорт анжомлари ҳамда китоблар тақдим этилди.

Бугунги кунда мамлакатимизда хусусан, ёшлар билан очиқ руҳдаги мулоқотлари ташкил этилаётгани навқирон авлоднинг сиёсий ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, фаол фуқаролик позисиясини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Бугун Косонсой туманида навбатдаги Ҳоким ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

2021 йил январь-сентябрь ойлари якуни бўйича статистика органларига тақдим этиладиган «Бошқарув органи ходимлари сони тўғрисида»ги 4-bx shakli (чораклик) давлат статистика ҳисобот шаклини 2021 йилнинг 6 октябрь санасидан кечиктирмай, интернет тармоғи воситасида, электрон шаклдаги статистик ҳисоботларни йиғишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими «еstat 4.0» дастури орқали, электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этишингиз сўралади.

Мазкур ҳисобот шаклини тўлдириш ва электрон шаклда тақдим этиш бўйича www.stat.uz; www.namstat.uz расмий cайтлари ёки (69) 65-23-157 телефон рақамлари орқали батафсил тушунтиришлар олишингиз мумкин.

 

Косонсой туман статистика бўлими