×

Внимание

Lack of access rights - File 'http:/cdn.uza.uz/2021/10/02/12/07/PV25sYIU9bCDfI6JQV4OHfwVCEHmQE4r_front.jpg'
17:07 / 02.10.2021

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов жорий йил 4-5 октябрь кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.

Бўлажак олий даражали учрашув кун тартибига Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари киритилган.

Асосий эътибор савдо, транспорт ва транзит, энергетика соҳаларидаги иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш, саноат, қишлоқ ва сув хўжалигида кооперация лойиҳаларини илгари суриш, икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш, маданий-гуманитар алмашинув бўйича қўшма дастурларни амалга оширишга қаратилиши кутилмоқда.

Давлат раҳбарлари халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашадилар.

Ташриф доирасида қатор икки томонлама тадбирлар, шу жумладан Иқтисодий форум ўтказилиши режалаштирилган.

Музокаралар якунида давлат раҳбарларининг Қўшма баёнотини қабул қилиш, кўп қиррали шерикликни жадаллаштиришга қаратилган ҳужжат ва шартномаларнинг салмоқли тўпламини имзолаш кўзда тутилган.

Жорий йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жами 664 минг 771 нафар педагог фаолият юритмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, республикада аёл ўқитувчиларнинг сони эркакларникига нисбатан 290 минг 779 нафарга кўп. Хусусан, аёл педагоглар сони 477 минг 775 нафар, эркак педагоглар сони эса 186 минг 996 нафарни ташкил қилади.Жами педагогларнинг таълим турлари бўйича сони:• Мактабгача таълим ташкилотларида – 106 минг 814 нафар;• Умумтаълим муассасаларида – 508 минг 250 нафар;• Академик лицейларда – 3 минг 693 нафар;• Касб-ҳунар мактабларида – 6 минг 466 нафар;• Коллежларда – 3 минг 685 нафар;• Техникумларда – 3 минг 193 нафар;• Олий таълим ташкилотларида – 32 минг 70 нафар педагог фаолият юритмоқда.

Косонсой туманидаги “Ўзбегим” тантаналар мажмуасида устоз ва мураббийлар куни муносабати билан ўтказилган байрам тадбири ташкил қилинди. Унда туман ҳокими Баҳодир Юсупов иштирок этиб, устоз ва мураббийларни машаққатли касби йўлидаги фаолияти, изланишлари яна бир бор эътироф этиб, келгусидаги ишларига улкан зафарлар тилаб, “Ташаккурнома” ва эсдалик совғалари билан тақдирлади.

Тадбирда туман маданият бўлими хонандалари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар йиғилганларга хушкайфият улашди.

Туман Кенгаши раиси Б.Юсупов олиб борган сессияда туман Кенгаши депутатлари, тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, мактаблар директорлигига номзодлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича Косонсой туманидаги 24 та участка сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар тавсия этиш; туманда “Аёллар дафтари”га киритилган аёлларни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш юзасидан ажратилган моддий маблағлар; Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 ноябрдаги “Репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини ошириш ва кўламини янада кенгайтириш, ПҚ-4513 сонли қарорини туманда бажарилиши, Косонсой тумани “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” маблағлари ҳисобидан “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали энг кўп овоз тўплаган таклифлар учун маблағлар ажратиш; туман Кенгашининг Косонсой туманидаги бўш турган директорлик лавозимлари учун номзодларга тавсия бериш, ПФ-6110-сонли Фармони ижроси; туман ҳокимининг айрим қарорларини тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар юзасидан тегишли мутасаддиларнинг ахборотлари тингланиб, муҳокама этилди.Шунингдек, депутатлар томонидан “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларини сарфлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларини жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6110 Фармони тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилиб, тегишли хулосалар берилди.Юқоридаги масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар ва муҳокамалар юритилиб, сессия якунида Халқ депутатлари Косонсой туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.