×

Внимание

Lack of access rights - File 'http:/cdn.uza.uz/2021/10/05/11/05/rbgk41rqbz87xghxRQUfLxdGSAkpXN4J_front.jpg'
Lack of access rights - File 'http:/cdn.uza.uz/2021/10/05/11/05/p33zL1xvcHm9YRzZgEwqvYCWqAjx8rvQ_front.jpg'

Мамлакатимизда давом этаётган “Кексалар ҳафталиги” Косонсой туманида ҳам савобли амалларга бой ўтмоқда. Ёши улуғ нуронийларимизга ҳурмат ва эътибор кўрсатиш, уларнинг оғирини енгил қилиш, саломатлиги ҳақида қайғуришга оид эзгу ишларга мамлакатимизда доим катта эътибор қаратиб келинган. “Кексалар ҳафталиги” маърифий-ижтимоий ҳафталиги доирасида бу борадаги амалий ишлар ҳажми янада кенгайди.Косонсой туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, туман Нуронийлар жамоатчилик Кенгаши, тиббиёт бирлашмаси, тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими вакиллари томонидан юрт равнақи учун ўз ҳиссаларини қўшган бир гуруҳ кекса нуронийлар ҳолидан хабар олинди.Жумладан, “Чорбоғ” маҳалласида яшовчи, 82 ёшли Муборакхўжа ота Мукаррамов ҳамда М.Аъзам маҳалласида яшовчи, 83 ёшли Саттор ота Ражабов хонадонларига йўқлов уюштирилиб, ногиронлик аравачаси топширилди. Кўрсатилган эътибор ва ғамхўрликдан севинган нуронийларимиз юртимиз тинчлигини яратгандан сўраб дуо қилишди.

Косонсой тумани ҳокимининг 2021 йил 5 октябрдаги буйруғи билан Мамадалиев Жобирхон Ёқубхонович туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - туман иқтисодий тараққиёт ва қамбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи этиб тайинланди. Жобирхон Мамадалиев 1986 йилда Косонсой туманида туғилган.Жобирхон Мамадалиев 2021 йилдан бери Наманган вилоят ҳокимлигининг инвестиция ва ташқи савдо котибияти бош мутахассиси вазифасида ишлаб келаётган эди.

Мамлакатимизда ўтказиладиган Президент сайловида Наманган вилояти Косонсой тумани ёшлари ҳам фаол қатнашиб бугунги сайловолди тарғибот акциясида фаол иштирок этишди.

Акция доирасидаги лойиҳалар Косонсой тумани «Ёшлар ҳиёбонида» бўлиб ўтди. "Ўз келажагимни ўзим белгилайман, Сизчи?” шиори остида иншолар танлови, «Мунозара» интеллектуал беллашуви, ютуқли викторина, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини аниқлашга қаратилган «Сиз биласизми?» телевизион ўйинлари, қизиқарли лойиҳалар туман ёшларида катта иштиёқ уйғотди.

16:18 / 05.10.2021

Наманган шаҳри Давлатобод туманидаги “Кексалар саховат ва мурувват уйи”да “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди.

Тадбирни Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов кириш сўзи билан очиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, кекса авлод вакиллари ҳамда ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, жамиятда уларнинг фаоллигини ошириш учун яратилаётган имкониятлар ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирди.  

Нуроний отахон ва онахонларга вилоят ҳокими томонидан эсдалик совғалари топширилиб,  кўнгилларга шодлик улашилди.

Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш санасида чақирув асосида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар бўлган, шунингдек контракт бўйича ҳарбий хизматга жалб этилган ҳарбий хизматчилар бўлган ва уларнинг ёпиқ ҳудудларда яшаётган оила аъзоси бўлган респондентлар ҳақидаги шахсга доир маълумотларни йиғиш ҳарбий қисм командири ёки у ваколат берган шахс томонидан амалга оширилади.

Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш санасида:

болалар интернатларида, тарбия муассасаларида, «Болалар шаҳарчалари»да;

ижтимоий муассасаларда;

диний муассасаларда;

шифохоналарда ва бошка соғлиқни саклаш ташкилотларида;

зўравонликдан жабрланган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш марказларида;

қамоқда сақлаш жойларида, тергов ҳибсхонасида, ахлоқ тузатиш муассасаларида ва махсус муассасаларда яшаётган (бўлган) респондентлар тўғрисидаги шахсга доир маълумотларни йиғиш ушбу қисмда назарда тутилган муассасалар ҳамда ташкилотлар маъмуриятлари томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халкаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналари ходимлари бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда уларнинг ўзи билан бирга бўлган оила аъзолари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халкаро ҳукуматлараро ташкилотлардаги квоталанган лавозимларга юборилган фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан рўйхатга олиниши лозим.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган чет давлатлар доимий ваколатхоналарининг, халкаро, ҳукуматлараро ташкилотлар ва чет давлатлар ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналарининг ходимлари бўлган чет эл фуқаролари ҳамда уларнинг оила аъзолари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ дипломатик имтиёзларга ва иммунитетга эга бўлган бошқа шахслар рўйхатга олинмайди.