×

Внимание

Lack of access rights - File 'http:/xabar.uz/static/crop/1/8/920__95_1801413389.jpg'

Косонсой туман Адлия бўлими, туман ҳокимлиги, Ички ишлар бўлими, «Ватанпарвар» ташкилоти, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, туман маданият бўлими ҳамкорлигида «Мен сайлаш ҳуқуқига эгаман» хештеги остида тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбир доирасида ўтказилган юриш марафони туман марказидаги ёшлар хиёбонидаги концерт дастурига уланиб кетди. Якунда марафонда ғолиб бўлган иштирокчилар туман ҳокими Баҳодир Юсупов томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.Шунингдек, тадбир давомида бандликка кўмаклашиш маркази томонидан бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.Мазкур тадбирларни ўтказишдан мақсад - ёшларни кўтаринки руҳда сайловларда фаол бўлишга ва сайловда шахсан иштирок этишга чорлаш.

Косонсой тумани 1-секторга қарашли Ҳуррият 1 МФЙ, Улуғ чинор кўчаси аҳолиси ҳамда ушбу ҳудудда жойлашган 5- ҳамда 7-сонли умумтаълим мактаблари ва 21-сонли мактабгача таълим ташкилотига қатновчи ота-оналар ҳамда ўқувчиларнинг анча пайтдан бери қийнаб келаётган йўл муаммосига ечим изланди. Ушбу кўчада айни пайтда туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан асфальт босиш ишлари олиб борилмоқда. Бугун янгиланаётган Ўзбекистонда аҳоли яшаш тарзини яхшилаш ҳамда қулайликлар яратиш мақсадида тегишли саъй ҳаракатлар олиб борилмоқда. Фуқароларнинг йўллаган мурожаатлари ўз ўрнида бартараф этилаётганлиги ҳам сўзимиз исботи бўлади.

Аҳолини рўйхатга олишнинг асосий вазифалари куйидагилардан иборат:

-аҳолининг соғлиғини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ва болалар яшаш шарт-шароитларини яхшилаш, оилаларга ёрдам кўрсатиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш мақсадида аҳоли таркибидаги, мамлакатнинг демографик вазиятдаги ўзгаришларни баҳолашга доир маълумотлар базасини кенгайтириш;

-шаҳарларни ва бошка аҳоли пунктларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг, меҳнат ресурсларини жойлаштириш ҳамда улардан фойдаланишнинг узоқ, ўрта ва қисқа муддатли прогнозлари ҳамда дастурларини тайёрлаш;

-аҳолини рўйхатга олишлар оралиғидаги даврда аҳоли сони ва таркибининг жорий ҳисобини, ҳисоб-китобларини ҳамда прогнозларини амалга ошириш;

-ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича илмий тадқиқотларни ўтказиш.

Рустам Шоабдураҳмонов Осиё қиличбозлик конфедерацияси вице-президенти этиб сайланди

Тошкентдаги «Интерконтинентал» меҳмонхонасида Осиё қиличбозлик конфедерациясининг Бош ассамблеяси ўтказилди.

Унда делегатларнинг овоз бериш натижасига кўра, БАА қиличбозлик федерацияси раҳбари Шайх Салим Султон Ал-Қосимий Осиё қиличбозлик конфедерацияси президенти этиб сайланди.

Аҳамиятлиси, вице-президентликка номзодларга овоз бериш жараёнида Миллий олимпия қўмитаси раиси, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раҳбари Рустам Шоабдураҳмонов қитъа қиличбозлик конфедерациясининг вице-президенти этиб сайланди.

Юртимизда қонун устуворлиги, инсон азизлиги туфайли қизларимиз давлатимиз ғамхўрлиги остида яйраб яшашяпти, таълим олишяпти, севган машғулотлари билан шуғулланишяпти, қисқача айтганда, ўз ҳуқуқ ва эркинликларидан фойдаланишяпти. Ана шунинг учун ҳам юртимизда 11 октябрь қизлар учун муҳим саналар қаторидан ўрин олган. Бугун Косонсой туманидаги қизлар учун яна бир байрамга айланиб кетди. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими, туман халқ таълими бўлими, республика маънавият-маърифат маркази туман бўлинмаси билан ҳамкорликда қизларнинг истеъдод-у маҳоратларини намойиш этишга имконият берувчи тадбирлар ташкилланди. Косонсой туманидаги миллий маданият марказида бошланган байрамда адабиётга, спортга ва бошқа соҳаларга меҳри баланд қизлар ўз чиқишлари билан фаол қатнашдилар. Тадбир якунида фаол иштирок этган ўқувчилар ва уларнинг устозлари туман ҳокимлиги ва туман халқ таълими бўлимининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.