Аҳолини рўйҳатга олиш варағи шакллари ва бошқа ҳужжатларни тақсимлаш, ҳудудий комиссиялар томонидан, регистраторлар ишининг якунлари асосида тайёрланган ташкилий режаларга асосан, туман ва шаҳарлар ҳамда улардаги ҳисоб, инструкторлик ва рўйҳатга олиш участкалари бўйича амалга оширилади.

Шунингдек, ҳудудий комиссиялар томонидан рўйҳатга олиш варағи шаклларини тақсимлашда аҳолининг айрим тоифаларини рўйҳатга олувчи ташкилотларнинг буюртмалари ҳам ҳисобга олинади.

  Ҳудудий комиссиялар томонидан синов тариқасида аҳолини рўйҳатга олиш варағи шакллари ва бошқа ҳужжатлари туман, шаҳар аҳолини рўйҳатга олиш бўлимларига аҳолини рўйҳатга олиш бошланиш вақтидан камида 35 кун олдин етказиб берилади.

  Туман, шаҳар аҳолини рўйҳатга олиш бўлимлари синов тариқасида аҳолини рўйҳатга олиш варағи шакллари ва бошқа ҳужжатларини аҳолини рўйҳатга олиш участкаларига синов тариқасида аҳолини рўйҳатга олиш бошланиш вақтидан камида 25 кун олдин етказиб беради.

Аҳолини рўйҳатга олиш участкаси ходимлари томонидан синов тариқасида аҳолини рўйҳатга олиш варағи шакллари ва бошқа ҳужжатлари инструкторлик участкаларига синов тариқасида аҳолини рўйҳатга олиш бошланиш вақтидан камида 15 кун олдин тақдим этилади.

Инструкторлар томонидан рўйҳатга олувчиларга ҳар кунлик бериладиган синов тариқасида аҳолини рўйҳатга олиш варағи шакллари ва бошқа ҳужжатлари ҳисоб участкалари ва стационар участкалар бўйича тақсимланади. Рўйхатга олувчилар синов тариқасида аҳолини рўйҳатга олиш варағи шакллари ва бошқа ҳужжатлари, канселярия маҳсулотларини сақлаш ва олиб юриш учун махсус сумка билан таъминланади. Ушбу махсус сумка ҳар бир ҳисоб участкасига биттадан берилади (ҳисоб участкасидаги аҳоли сони белгиланган меъёрлардан сезиларли даражада ошиши кузатилган ҳолларда захирадан қўшимча махсус сумка олиниши мумкин).