Косонсой туман Адлия бўлими, туман ҳокимлиги, Ички ишлар бўлими, «Ватанпарвар» ташкилоти, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, туман маданият бўлими ҳамкорлигида «Мен сайлаш ҳуқуқига эгаман» хештеги остида тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбир доирасида ўтказилган юриш марафони туман марказидаги ёшлар хиёбонидаги концерт дастурига уланиб кетди. Якунда марафонда ғолиб бўлган иштирокчилар туман ҳокими Баҳодир Юсупов томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.Шунингдек, тадбир давомида бандликка кўмаклашиш маркази томонидан бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.Мазкур тадбирларни ўтказишдан мақсад - ёшларни кўтаринки руҳда сайловларда фаол бўлишга ва сайловда шахсан иштирок этишга чорлаш.