Косонсой тумани 1-секторга қарашли Ҳуррият 1 МФЙ, Улуғ чинор кўчаси аҳолиси ҳамда ушбу ҳудудда жойлашган 5- ҳамда 7-сонли умумтаълим мактаблари ва 21-сонли мактабгача таълим ташкилотига қатновчи ота-оналар ҳамда ўқувчиларнинг анча пайтдан бери қийнаб келаётган йўл муаммосига ечим изланди. Ушбу кўчада айни пайтда туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан асфальт босиш ишлари олиб борилмоқда. Бугун янгиланаётган Ўзбекистонда аҳоли яшаш тарзини яхшилаш ҳамда қулайликлар яратиш мақсадида тегишли саъй ҳаракатлар олиб борилмоқда. Фуқароларнинг йўллаган мурожаатлари ўз ўрнида бартараф этилаётганлиги ҳам сўзимиз исботи бўлади.