×

Внимание

Lack of access rights - File 'http:/xabar.uz/static/crop/1/8/920__95_1801413389.jpg'

Рустам Шоабдураҳмонов Осиё қиличбозлик конфедерацияси вице-президенти этиб сайланди

Тошкентдаги «Интерконтинентал» меҳмонхонасида Осиё қиличбозлик конфедерациясининг Бош ассамблеяси ўтказилди.

Унда делегатларнинг овоз бериш натижасига кўра, БАА қиличбозлик федерацияси раҳбари Шайх Салим Султон Ал-Қосимий Осиё қиличбозлик конфедерацияси президенти этиб сайланди.

Аҳамиятлиси, вице-президентликка номзодларга овоз бериш жараёнида Миллий олимпия қўмитаси раиси, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раҳбари Рустам Шоабдураҳмонов қитъа қиличбозлик конфедерациясининг вице-президенти этиб сайланди.