Ўзбекистон Республикасининг Президентининг “Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Фармони ижроси юзасидан Косонсой туманида Фармацевтика (дори воситаларини) ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш учун Покистон Республикаси фуқароси Аҳмад Ризвон таъсисчилигида “Citi Pharma Namangan” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхона Косонсой туман давлат хизматлари маркази томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди.- Мен Ўзбекистонда ўз фаолиятимни бошлашимга сабабчи бўлган муҳим омиллардан бири юртингизда биз инвесторларга яратилган шароит ва қулайликлар бўлди. Тўғриси барча соҳалар қатори аҳоли ва тадбиркорларга тез ва сифатли хизмат кўрсатадиган тизим йўлга қўйилганидан жуда мамнунман. Авваллари бир корхона очиш учун кўплаб идоралардан рухсат олишга тўғри келарди. Ўзбекистонда иш бошламоқчи бўлган инвесторлар рўйхатдан ўтишнинг ўзига бир неча кунлаб вақт сарф этилган. Мана ҳозир барчаси оддий айтилган ҳужжатлар тақдим этилади ва орадан кўп вақт ўтмай давлат рўйхатидан ўтказилади. Бундай қулайликлар учун ўз ташаккуримни айтаман. Ҳозирда 3 млн. доллар инвестиция киритган бўлсак, келгусида янада кўпроқ маблағ киритиб, маҳаллий аҳолини иш билан таъминлашни ўз олдимизга мақсад қилганмиз, - дейди Покистон фуқароси Аҳмад Ризвон.Маълумот ўрнида Косонсой туманида хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналарнинг 11 таси ўз фаолиятини олиб бормоқда.