ҚОНУНЛАР УСТУВОР БЎЛГАН ЖОЙДА ДАВЛАТ ҲАМ КУЧЛИ БЎЛИШИНИ ТАРИХНИНГ ЎЗИ ИСБОТЛАБ КЕЛАДИ

08.12.2019

 

Бугунги улуғ байрам – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллиги айёми Наманганда ҳам кенг нишонланди. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати хабар бермоқда.

Тўрақўрғондаги Маданият Саройида бўлиб ўтган байрам тантанаси барчага кўтаринки кайфият бағишлади.

Тадбирни вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров кириш сўзи билан очди. Вилоят раҳбари ўз сўзида Муҳтарам Президентимиз бошчиликларида бугун юртимизда амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар, Конституция билан белгилаб берилган ҳуқуқларимизнинг тўла таъминланишини мақсад қилганлигини алоҳида таъкидлади.

Бугун том маънода амалда ўз аксини топган “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак” тамойили, жамиятда тобора кенгайиб бораётган сўз ва фикр эркинлиги, оммавий ахборот воситалари амалда тўртинчи ҳокимият даражасига чиқаётгани, судларнинг ижро ҳокимиятларидан мустақил ҳолда иш юритаётгани, хусусий мулк дахлсизлиги каби воқеъликлар сўнгги уч йилда амалда ўз аксини топгани ифода этилди.

“Яхши маълумки, жамият барқарорлигини сақлаш ҳамда тараққиётга эришишнинг ягона омили бу – конституцион ҳуқуқларнинг тўла таъминланишидадир. Адолат бор жойда, қонунлар устувор бўлган ерда давлат ҳам кучли бўлишини тарихнинг ўзи исботлаб келади”, деб қайд этди Хайрулло Бозоров.

Тадбирда шунингдек, декабрнинг иккинчи якшанбасида тантаналар билан нишонлананаётган бошқа бир байрамимиз – Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан 68 нафарига “Қишлоқ хўжалиги фидойиси”, “Илғор фермер”, “Наъмунали томорқачи” ҳамда “Меҳнаткаш деҳқон” кўкрак нишонлари топширилди.

Эстрада ва опера хонандалари, ҳамда ёш ижрочиларнинг миллий ва классик куй-қўшиқлари, қардош халқлар рақслари тадбирга ўзгача чирой қўшди.

ТУМАНИМИЗДАГИ КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТЛАР ФАОЛИЯТИНИНГ УМУМИЙ ТАЪРИФИ

08.12.2019

Корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри маълумотларига кўра 2019 йилнинг 1 октябрь ҳолатига рўйхатга олинган юридик шахслар сони (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) 1570 тага етди, шундан фаолият кўрсатаётганлари сони 1530 тани ёки жами рўйхатга олинган юридик шахсларнинг 97,5 % ни  ташкил қилди.

Рўйхатга олинган корхона ва ташкилотларнинг иқтисодий фаолият

турлари бўйича тақсимланиши

(фермер ва деҳқон хўжаликларидан ташқари)

 

 

01.10.2018 йил

01.10.2019 йил

Фарқи
(+/-)

Ўсиш суръати
% да

умумий сони

жамига нисбатан,
% да

умумий сони

жамига нисбатан,
% да

Жами

1273

100,0

1570

100,0

297

123,3

     шундан:

 

 

 

 

 

 

қишлоқ, ўрмон ва балиқхўжалиги

103

8,1

124

7,9

21

120,4

саноат

240

18,9

349

22,2

109

145,4

қурилиш

167

13,1

200

12,7

33

119,8

савдо

256

20,1

350

22,3

94

136,7

ташиш ва сақлаш

39

3,1

40

2,5

1

102,6

яшаш ва овқатланиш
бўйича хизматлар

37

2,9

55

3,5

18

148,6

ахборот ва алоқа

16

1,3

21

1,3

5

131,3

соғлиқни сақлаш
ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш

36

2,8

34

2,2

-2

94,4

бошқа турлар

379

29,7

397

25,4

18

104,7

 

Рўйхатга олинган корхона ва ташкилотларнинг иқтисодий
фаолият турлари бўйича улуши, % да

(2019 йилнинг январь-сентябрь ойларида)

 

ТУМАНИМИЗНИНГ АСОСИЙ КАПИТАЛГА КИРИТИЛГАН ИНВЕСТИЦИЯЛАРИ

07.12.2019

2019 йил январь-сентябрь ойларида асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг умумий ҳажми 408,2 млрд. сўмни ёки унинг ўсиш суръати 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 134,5 % ни ташкил этган.

 

Асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми (млрд. сўм)

 

 

 

ҚУРИЛИШ ФАОЛИЯТИ

 

 

2019 йилнинг январь-сентябрь ойларида Косонсой туманида жами
218,4 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилган бўлиб, 2018 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 134,3 %ни ташкил этган..

 

Бажарилган қурилиш ишлари таркиби

 

ТУМАНИМИЗДА КОНСТИТУЦИЯ БАЙРАМ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

06.12.2019

Ҳар қандай давлатнинг юзи, обрў - эътибори унинг Конституцияси билан белгиланади. Зотан, Конституция давлатни давлат, миллатни миллат сифатида дунёга танитадиган бош Қонундир.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун олдидан Косонсой тумани ҳокимлигида байрам тадбири ташкил этилди. Унда жамоатчилик вакиллари, самарали фаолият юритаётган соҳа фидойилари ҳамда маъмурий идоралар раҳбарлари қатнашди. Бир гуруҳ тумандошларимизнинг ютуқлари эътироф этилди. Мамлакат тараққиётига қўшаётган ҳиссалари учун миннатдорчилик билдирилди.

Маросимда туман ҳокими Б.Юсупов қатнашди ва сўзга чиқди.

- Мана 27 йилдирки, Бош Қомусимиз ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш, эркин бозор муносабатлари ва хусусий мулк устуворлигига асосланган иқтисодиётни қарор топтириш, халқимизнинг тинч ва фаровон ҳаётини таъминлаш, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтириш, миллий қонунчилик тизимини шакллантириш ҳамда мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳаларида ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширишда мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.

Бугунги кунда Конституциямиз муҳрлаб қўйган тамойилларни амалга ошириш йўлидан дадил одимлаб, давлат қурилиши, ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ва гуманитар соҳаларда биз амалга ошираётган кенг кўламли ислоҳотлар ва демократик янгиланишлар, аҳоли турмуш даражаси ва сифатининг жадал ўсиб, юртимиз қиёфаси, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни бутунлай ўзгариб бораётгани барчамизга мислсиз ғурур ва ифтихор бағишлайди, - деди туман ҳокими ўз сўзида.

Шундан сўнг сўзга чиққанлар томонидан таъкидланганидек, туб моҳиятига кўра ўзида илғор миллий ва умуминсоний ғояларни мужассам этган, бутун халқ ва барча қатламларнинг манфаатларини ифодаловчи мустақил Ўзбекистон Конституцияси Ватанимиз тараққиётида янги даврни бошлаб берди.

Конституцияда умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ нормалари, ривожланган хорижий давлатларнинг ҳуқуқий амалиёти ҳамда ўзбек давлат тарихчилиги анъаналари, кўп асрлик миллий урф-одатларимиз, буюк аждодларимизнинг тарихий тажрибалари ва инсонпарварлик ғоялари чуқур сингдирилганлигини унинг ҳар бир моддасидан англаш мумкин.

Мухтасар қилиб айтадиган бўлсак, мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик, аҳолининг турмуш даражаси ҳамда онгу-тафаккуридаги ўсиш суръатлари-Конституциямизда белгиланган қоида ва тамойиллар шарофатидандир.

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати

НАМАНГАН ПРЕЗИДЕНТ МАКТАБИ: ОРЗУЛАР УШАЛАДИГАН, ИСТАКЛАР ЧЕКЛАНМАЙДИГАН МАСКАН

06.12.2019

6 декабрь куни Наманган шаҳрида Президент мактабининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирни очиб берган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ўз сўзида бугун наманганликлар учун том маънода буюк сана эканлигини таъкидлаб ўтди.

 

- Вилоятимизга ажойиб туҳфа, шаҳримиз кўркига яна бир чирой бўлиб мана шундай муҳташам, жаҳон андозаларини ўзида мужассам этган Президент мактаби бунёд бўлди. Давлатимиз раҳбарининг сизга бўлган чексиз меҳрлари, мустаҳкам ишончлари намунаси сифатида бугун мана шундай эзгу мақсадли даргоҳнинг очилиш маросимида тўпландик. Бу нафақат сизларнинг ҳаётингизда, балки бутун вилоятимиз тарихида энг улуғ ва қутлуғ кун бўлди.

 

Мамлакатимизнинг чекка ҳудудларида яшаётган ёшлар орасида иқтидорли ўқувчиларимиз кўп. Президент мактабларида шундай иқтидорли ёшларни танлаш, уларга юқори малакали мутахассислар томонидан юқори сифатли таълим ва тарбия бериш, истеъдодли ўқувчиларимизни рағбатлантириш режалаштирилган.

 

Вилоятимиз миқёсида саккиз мингга яқин ўқувчи ёшлар Президент мактаби ўқувчиси бўлиш мақсадида имтиҳонлардан ўтган бўлсалар, улардан энг салоҳиятли, энг билимли, энг муносиб 144 нафари бугун шундай фахрли ном эгаси сифатида қаршимизда турибдилар. Бу сиз-у бизга қанчалик ифтихор бахш этаётган бўлса, шунчалик масъулият ҳиссини ҳам юклайди. Сиз бугундан эътиборан энг кучлилар ичида кучли, бахтлилар ичида бахтли бўлиб, шундай имкониятлар масканида таҳсил олишга киришмоқдасиз. Бу йўлда сизга буюк ғалабалар, катта марралар тилаб қоламан. Мамлакатимиз равнақини юксалтирадиган, вилоятимиз ифтихор этадиган, она халқимиз ишонадиган фарзандлар бўлишингизга ишонч билдираман, - деди вилоят раҳбари ўз сўзида.

 

Шундан сўнг, сўз олган Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи раиси Алишер Саъдуллаев ва Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори Сарвар Бобохўжаевлар Президентимиз ташаббуслари билан мамлакатимизнинг энг иқтидорли ва билимли ёшлари учун бунёд этилган мактаб, том маънода юксак имкониятлар мактаби бўлиб қолишини таъкидладилар.

 

Ўқувчилар номидан сўз олган Жавоҳир Исаев ва Сарвиноз Ҳабибуллаевалар яратиб берилган шароит учун Давлатимиз раҳбарига ташаккур билдириб, ўз жавобларини илм-фан, ижод ва ихтирочиликдаги ютуқлари билан изҳор этишга ваъда бердилар.

 

Йиғилганлар тарихий жараёнга гувоҳ бўлдилар: Наманган шаҳридаги Президент мактабининг илк қўнғироғи жаранглади.

Шундан сўнг меҳмонлар мактаб фаолияти билан танишиб, ўқув жараёнларини кузатдилар.

 

Таъкидлаб ўтиш жоизки, Президент мактабда ўқув жараёни ҳам тубдан янги технологиялар асосида ташкил этилган. Ўқув жараёни Кембриж университети билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ўқув режалар ва дастурлар бўйича инглиз тилида амалга оширилади. Президент мактабларининг ташкил этилиши билан мамлакатимиз таълим тизимида “STEAM – таълим” энг кўп ишлатилаётган, моҳияти эндигина англашилаётган иборалардан бирига айланди. Мактабда худди шу дастур асосида “STEAM” фанлар – табиий фанлар, технология, техник ижодиёт, санъат, математика чуқурлаштириб ўргатилади. 10 нафар хорижлик мутахассислар ўқувчиларга дарс берадилар.

 

Муҳтарам Президентимиз сўзлари билан айтганда, “..Президент мактаблари жонажон Ўзбекистонимизнинг эртанги тақдирини ўз қўлига олишга, глобаллашув даврида кескин беллашув ва рақобатларда ғолиб бўлишга қодир шахсларни – янги Хоразмийлар, Фарғонийлар, Берунийлар, Улуғбекларни тарбиялаб етиштиради”.

 

ЎЗБЕКИСТОНДА АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ 2022 ЙИЛДА ЎТКАЗИЛАДИ

05.12.2019

Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 5 февралдаги фармон билан 2022 йилда Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш контсептсиясини тасдиқлади. Мустақиллик йилларида мамлакатимизда аҳоли рўйхатга олмаган. Охирги бор 1989 йили, деярли ўттиз йил олдин ўтказилган эди. Дунёнинг кўплаб мамлакатларида бундай тадбирлар ҳар ўн йилда бир марта ўтказилади (Қозоғистон, Беларусъ, Россия Федерацияси, АҚШ, баъзан Канадада - ҳар беш йилда бир марта).

Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг ишончли ахборот ва унинг фаровонлиги узоқ муддатли башоратлар ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш бўйича давлат дастурлари, янги иш ўринлари яратиш ва аҳолини иш билан таъминлаш дастурларини ишлаб чиқиш, миллий барқарор ривожланиш мақсадлари кўрсаткичларини шакллантириш, меҳнат ресурсларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш жараёнларини ўрганиш учун энг муҳим асосдир, илмий тадқиқотларни амалга оширишга қаратилган.

Аҳолини рўйхатга олиш аҳолининг аниқ сонини, индивидуал рўйхатга олишини ва жинси, ёши, турмуш даражаси, таълим даражаси, ҳаёти, бандлиги, фуқаролиги ва бошқа демографик ва ижтимоий-иқтисодий ҳусусиятларига кўра батафсил тавсифини таъминлайди.

Ушбу маълумот келгуси йилларда мамлакатда аҳоли сонини ва ижтимоий-иқтисодий вазиятнинг асосий ҳусусиятларини башорат қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Натижада узоқ муддатли бюджетни режалаштиришнинг асосини ташкил этади. Бошқача қилиб айтганда, рўйхатга олиш нафақат статистик натижалар, балки иқтисодий ва ижтимоий башоратлаш мумкин.

Ушбу Қонуннинг мақсади аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш, маълумотларни йиғиш ва сақлаш, шунингдек аҳоли тўғрисидаги якуний маълумотларни кенг оммага тарқатиш жараёнида субъектларнинг ҳуқуқий муносабатларини тартибга солишдан иборат.

Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясига асосланади ва ушбу Қонун, ушбу Қонундан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган норматив ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси «Давлат статистикаси тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборат.

Агар Ўзбекистон Республикасининг қайсидир халқаро шартномасида ушбу модданинг биринчи бандида назарда тутилгандан бошқа қоидалар белгиланган бўлса, ушбу халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

Ушбу қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

аҳолини рўйхатга олиш санаси – аҳоли тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва уни ҳисобга олишни амалга ошириш вақти (йил, ой, кун ва сана);

уй хўжалиги – ўз даромадларини тўлиқ ёки қисман қўшган ҳолда ўзини озиқ-овқат маҳсулотлари ва яшаш учун бошқа зарур нарсалар билан биргаликда таъминловчи, умумий хўжалик юритувчи, тўлиқ ёки қисман пул маблағларини бирлаштирувчи ва сарфловчи шахслар таркиби. Бу шахслар бир-бирлари билан қариндошлик алоқаларида бўлиши ёки бўлмасликлари ҳам мумкин. Уй хўжалиги бир кишидан иборат бўлиши ҳам мумкин;

уй-жой – аҳолини рўйхатга олиш кунида банд бўлган ёки бўлмаганлигидан қатъий назар бир уй хўжалиги яшаши учун мўлжалланган ёки яшаш учун мўлжалланмаган, лекин аҳолини рўйхатга олиш кунида турар жой сифатида фойдаланилаётган алоҳида яшаш жойи.

якуний маълумотлар – аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш жараёнида шахсий маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва умумлаштириш натижасида олинган йиғма статистик маълумотлар (ахборот);

аҳолини рўйхатга олиш – Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида ягона давлат статистика услубиёти асосида ўтказиладиган, белгиланган санага аҳолининг демографик ва ижтимоий-иқтисодий ҳолатини тавсифловчи маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва умумлаштириш, якуний маълумотларни кенг оммага тарқатиш ва ундан фойдаланиш жараёни;

шахсий маълумотлар – аҳолини рўйхатга олиш жараёнида электрон, қоғоз ва бошқа моддий воситаларда қайд этилган ҳолда йиғиладиган, маълум бир субъектга тегишли бирламчи маълумотлар;

рўйхатга олувчи шахс – аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга жалб этилган (шу жумладан, вақтинча жалб этилган), махсус тайёргарликдан ўтган ва махсус гувоҳномага эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг вояга етган фуқаролари;

рўйхатга олиш варақаси – аҳолини рўйхатга олиш дастурида кўрсатилган саволлар бўйича шахсий маълумотларни қайд этиш учун белгиланган сўровнома шакли;

рўйхатга олиш ҳужжатлари – аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнида тўлдириладиган белгиланган шаклдаги ҳужжатлар тўплами;

фойдаланувчи – аҳолини рўйхатга олишнинг якуний маълумотларидан фойдаланувчи юридик ёки жисмоний шахс;

аҳолини рўйхатга олиш дастури – шахсий маълумотларни йиғишда фойдаланиладиган саволлар рўйхати;

синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш – аҳолини рўйхатга олиш дастури, услубий асослари ва ташкилий тамойиллари ҳамда бирламчи маълумотларни автоматлаштирилган тарзда қайта ишлаш технологиясини синовдан ўтказиш;

респондент – аҳолини рўйхатга олиш жараёнида сўров ўтказиладиган жисмоний шахс;

аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш муддати – шахсий маълумотларни йиғиш амалга ошириладиган вақт оралиғи.

Фармонда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ҳудудий комиссиялар билан 2022 йилда аҳолини рўйхатдан ўтказиш бўйича республика комиссияси тузилди.

Аҳолини рўйхатга олиш комиссияси ва бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро етувчи органлар ўртасидаги ўзаро алоқаларни мувофиқлаштиради, аҳолини рўйхатга олиш ва тайёрлашни назорат қилади, аҳолини рўйхатга олиш, материаллар тайёрлаш ва натижаларини эълон қилади.

Шу йилнинг 1 июлида "аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида"ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқилган бўлиб, унда аҳолини рўйхатга олиш мақсадлари, тартиби, муддати ва муддатлари, илғор хорижий амалиётда қабул қилинган замонавий технологиялар ва методология асосида аҳолини рўйхатга олишни ташкил этиш ва ўтказиш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, юридик ва жисмоний шахсларни рўйхатга олиш жараёнида иштирок этиш, аҳолини рўйхатга олиш натижаларини амалга ошириш белгиланган.

Аҳолини рўйхатга олиш аҳоли ҳақидаги маълумотларнинг асосий манбаи ҳисобланади.

Назарий жиҳатдан, аҳолини ўз яшаш жойларидан қатий назар, одамлар мажмуаси сифатида тасаввур қилиш мумкин. Одатда, аҳоли ҳақида гапирганда, биз маълум бир мамлакат ёки унинг бир қисми (минтақа, туман, шаҳар) аҳолиси ҳақида гапирамиз. Одамлар ушбу ҳудуднинг аҳолисини аниқлаш учун яшаш жойларини ўзгартириб, кўчиб ўтишгани учун, қайси ҳудудни аҳолига тегишли деб ҳисоблаш керак.

Аҳолини рўйхатга олиш энг муҳим вазифани ҳал қилади - муайян мамлакатнинг кўп ёки камроқ аниқ сонини аниқлайди. Аҳолини рўйхатга олиш-пенсия, болалар нафақалари, иқтисодиётга инвестициялар, қишлоқ хўжалиги ва бошқа йўналишлар учун аниқ ҳисоб-китобларни амалга оширади. Аҳолини рўйхатга олиш маълумотлари ишлаб чиқаришнинг жойлашиши ва кенгайишига, товарларни тақсимлашга, инсон салоҳиятидан фойдаланишга таъсир қилади.

Аҳолини рўйхатга олиш миллий статистиканинг энг қиммат ва кенг кўламли статистик тадбирдир, аммо унинг ёрдами билан демографик ва ижтимоий кўрсаткичлар бўйича аҳолининг ҳолати ҳақида аниқ ва ишончли маълумот олишингиз мумкин.

Аҳолини рўйхатга олишнинг асосий "мижози" давлатнинг ўзи ҳисобланади. Аҳолини рўйхатга олиш маълумотлари ҳукумат учун таълим ёки соғлиқни сақлаш тизими, иш билан таъминлаш тизимини режалаштириш, электр энергиясини тақсимлаш, транспорт инфратузилмасини тўғри ривожлантириш, уй-жой қурилишини режалаштириш каби молиялаштиришда етарли қарорлар қабул қилишда жуда муҳимдир. Ҳеч кимга сир эмас, келгуси йилларда бундай жиддий иқтисодий ўзгаришлар мамлакат учун муҳим.

Аҳолини рўйхатга олиш: моҳияти, мақсадлари, вазифалари ва тамойиллари.

Аҳоли фақат доимий ўзгариш жараёнида ўз тенглигини сақлайдиган объектдир. Ўзгарувчанлик, оқим, бир давлатдан иккинчисига ўтиш аҳолининг мавжудлиги, уни сақлаб қолиш усули.

Аҳоли, унинг хусусиятлари туғилиш, ўлим, никоҳ уюшмаларининг шаклланиши ва парчаланиши, миграция жараёни орқали доимий ўзгариб туради.

Шу билан бирга, аҳолини ўрганиш учун унинг ҳусусиятларини доимо кузатиб бориш керак. Лекин бу фақат муайян вақтларда амалга оширилиши мумкин. Шундай қилиб, демографик маълумотни ҳисобга олиш ва йиғиш тизими талаб қилинади, бу эса аҳолининг муайян вақтдаги ҳолати ва муайян вақт давомида унинг ўзгариш тенденциялари ҳақида аниқ ва тўлиқ тасаввур беришга имкон беради.

Аҳолининг ўзгарувчанлиги, аҳоли ҳақидаги асосий маълумотларни олишда, маълум бир вақтда аҳолининг аҳволини ҳисобга олиш ва демографик воқеалар (туғилиш, ўлим, никоҳ, ажралишлар, шунингдек, жойдан жойга кўчириш) маълум бир вақт учун ҳисобга олиш билан ажралиб туради.

Аҳолининг маълум бир вақтдаги ҳолати ҳақидаги маълумотлар аҳолини рўйхатга олиш ва махсус танланган тадқиқотлардан, шу жумладан, ижтимоий тадқиқотлар орқали олинади.

Аҳолини рўйхатга олиш аҳоли ҳақидаги маълумотларнинг асосий манбаи ҳисобланади. Демографлар, иқтисодчилар, сотцологлар, бошқа мутахассислар, шунингдек, давлат органлари ва бошқа манфаатдор ташкилотларнинг аҳоли тўғрисидаги маълумотларини, унинг сони ва таркибини маълум бир вақтда тақдим этадиган аҳолини рўйхатга олиш орқали ҳисоби юритилади.

Аҳолини рўйхатга олиш мамлакатдаги барча шахсларга ёки мамлакатнинг аниқ чекланган қисмига маълум бир вақтдан бошлаб демографик, иқтисодий ва ижтимоий маълумотларни тўплаш, умумлаштириш, баҳолаш, таҳлил қилиш ва чоп этиш ёки бошқа тарзда тарқатиш учун ягона жараён ҳисобланади.

Ушбу таърифда замонавий аҳолини рўйхатга олишни тавсифловчи энг муҳим принциплар ва энг муҳим хусусиятлар таъкидланган ва уларни ўтмишда амалга оширилган аҳоли рўйхатидан ажратиб туради. Юқоридаги таърифдан келиб чиқадики, аҳолини рўйхатга олиш демографик, иқтисодий ва ижтимоий маълумотларни йиғиш, умумлаштириш ва таҳлил қилишнинг махсус статистик операциялари ҳисобланади. Шу билан бирга, тўпланган маълумотлар муайян вақтга боғлиқ ва мамлакат ёки ҳудуднинг ҳар бир фуқаросига тегишли. Шунинг учун, биз замонавий аҳолини рўйхатга олиш умумийлик, бир дастур мавжудлиги, номи, шунингдек, ўз тақдирини ўзи белгилаш, махфийлик ва бошқариш қаттиқ марказлаштириш билан ифодаланади, деб айтиш мумкин. Ушбу аҳолини рўйхатга олиш тамойилларига қатъий риоя қилиш орқали аҳоли ҳақидаги энг аниқ ва ишончли маълумотларнинг манбаи ҳисобланади.

Замонавий аҳолини рўйхатга олиш ҳақида гапирганда, давлатнинг ёки бирон бир ижтимоий гуруҳнинг шахсий манфаатларига қарамасдан, уларнинг ҳусусиятларини таъкидлаш керак. Замонавий аҳолини рўйхатга олиш. Албатта, бу аҳолини рўйхатга олиш давлат ва ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларида кенг қўлланилиши ва фаол ишлатилиши мумкин. Аммо унинг мақсадлари фақат потентцал солиқ тўловчилар ёки аскарлар ҳақида маълумот тўплашдан ёки ҳатто аниқ бир нарсадан ҳам кенгроқ. Аҳолини рўйхатга олиш жамиятнинг тезкор портретини, жамиятнинг ҳолатини, иқтисодиётини, ижтимоий соҳасини, ахлоқини ва бошқаларни баҳолашга имкон берувчи фотосуратини беради, бу эса муайян муаммоларни янада самарали ҳал қилиш имконини беради.

 Айтиш мумкинки, жамиятнинг демократик етуклик даражаси, фуқаролик институтларининг ривожланиш даражаси мамлакатда ўтказиладими ёки йўқми, аҳолини рўйхатга олишнинг мунтазамлиги билан боғлиқ. Шунинг учун аҳолини рўйхатга олишни мунтазам равишда ўтказиш демократик жамиятнинг энг муҳим белгиларидан бири бўлиб, у барча таркибий ижтимоий гуруҳларнинг манфаатларини акс эттиради ва ҳисобга олади.

Ўзбекистонда Мустақиллик йиллари давомида аҳолини рўйхатга олиш тўғрисидаги қонун қабул қилинмаган бўлса-да, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022 йилда Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида"ги Фармони 2019 йил 5 февралда қабул қилинди. Шундай қилиб, президент фармонига кўра, Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш 2022 йилда амалга оширилади.

 

Статистика бўлими

САЙЛОВГА ТАЙЁРГАРЛИК - МУҲИМ ЖАРАЁН

05.12.2019

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига навбатдаги сайлов бўлиб ўтади. Хўш, ушбу муҳим сиёсий жараёнга Косонсойда тайёргарлик ишлари қандай кетмоқда?

Айни пайтда ушбу муҳим санага ҳам саноқли кунлар қолди. Сайлов участкаларида сайловга тайёргарлик жараёнлари қандай олиб борилмоқда? Шу муносабат билан бугун миллий маданият марказида сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ бир қатор масалалар кўрилди.

Тадбирда туман ҳокими Б.Юсупов, Ўзбекистон ДХХ Косонсой туман бўлинмаси раҳбари Д.Алимов, туман прокурори Б.Қанаатов, Наманган вилоят ҳокимлиги ишчи гуруҳи вакили Г.Чубаева, сайлов округи ва участка раисилар ҳамда корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

Сайловни тенглик, ошкоралик ва демократик тамойиллар асосида ўтказиш ва сайловчиларнинг ўз хоҳиш-иродасини эмин-эркин ифода этиши учун барча шароит яратиш мақсадида айни кунда туманимизда 47та сайлов участкаси тузилган.

Йиғилишда сайлов жараёнига пухта тайёргарлик кўриш бўйича вилоят ҳокими берилган топшириқлар ижроси жойларда қандай бажарилганлиги тўғрисида туман секторлари, алоқадор ташкилотлар раҳбарларининг ахбороти тингланди. Бу борада сусткашликка йўл қўяётган мутасаддилар фаолияти танқид қилинди.

Масъул раҳбарларга аниқланган камчиликларни тезда бартараф этиб, сайлов участкаларини камчиликларни бартараф этиб, ҳудудларни ободонлаштириш каби сайловчиларга қулайликлар яратиш билан боғлиқ ташкилий чора-тадбирлар юзасидан қўшимча вазифалар юклатилди.

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати

 

ИНСОН ҚАДРИ - УЛУҒДИР!

03.12.2019

Бугун туманимиздаги "Истиқлол" тантаналар мажмуасида "3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни" муносабати билан тадбир уюштирилди ва имконияти чекланган инсонлар учун байрам дастурхони ёзилди.

Тадбирда туман ҳокимлиги, туман "Нуроний" жамғармаси, тиббиёт бирлашмаси, сиёсий партиялар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Ушбу тадбирда Косонсой тумани “Ногиронлар жамияти” раиси Ё. Ҳусаинов сўзга чиқиб,  ногиронлиги бор фуқаролар жамиятда тенг ҳуқуқлилиги, уларнинг манфаатлари, қадр-қимматини ҳимояловчи қонунлар ҳақида гапириб, “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан барча йиғилганларни табриклади.

Туманимизда бугунги кунда 4293 нафар имконияти чекланган кишилар бўлиб, ундан 689 нафари вояга етмаганларни ташкил этади.

Мамлакатимизда инсон, унинг шаъни, қадр-қиммати ва манфаатларини муҳофаза қилишга қаратилаётган алоҳида эътибор ҳар бир фуқаронинг тўлақонли ҳаёт кечиришида муҳим омил бўлмоқда.

Тадбир давомида алоҳида эҳтиёжманд кишиларга ташкилотчилар ва ҳомийларнинг совғалари топширилди.

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати 

 

ЧОРВАЧИЛИК РИВОЖИДАГИ МУҲИМ ҚАДАМ

29.11.2019

Маълумки, президентнинг жорий йил 23 октябрдаги фармони билан Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020−2030 йилларга мўлжалланган стратегияси қабул қилинган эди. Ушбу ҳужжат доирасида замонавий ёндашув асосида соҳа модернизацияси бошланди.

Шунингдек Юртбошимиз 13 ноябрь куни чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва ипакчилик тармоқларини янада ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида ҳафтанинг ҳар жумаси «Чорвачилик куни» деб эълон қилинди.

Шу муносабат билан бугун туман ҳокимлигида чорвачилик тармоқларини жадал ривожлантириш, ҳудудларимиз салоҳиятидан тўғри фойдаланиб, қаерга нима экиш, қайси чорва турини етиштириш, қўшилган қиймат занжирини яратиш орқали бозорларимизда гўшт, сут ва тухум маҳсулотларини кўпайтириш, нархлар барқарорлигини таъминлаш ва даромадни ошириш юзасидан шу соҳага дахлдорлар билан йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда маҳсулот таннархини камайтириш ва соҳа рақобатбардошлигини таъминлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Ишлаб чиқарувчиларга ички бозорда муносиб шароит яратиб бериш, чорва маҳсулотлари нархининг барқарорлигини таъминлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Йиғилишда белгиланган вазифалар ижросини сифатли таъминлаш учун ҳафтанинг ҳар жумаси «Чорвачилик куни» ютуқ ва камчиликлар атрофлича ўрганиладиган бўлди.

Тадбир иштирокчилари томонидан ветеринария ва чорвачилик соҳасида таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциясида қўлга киритилган натижалар аҳолини гўшт, сут маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш билан бир қаторда бугунги жаҳон бозорининг мураккаб талаблари шароитида маҳсулотларнинг экспорт салоҳиятини кенгайтиришга имконият яратиб бераётгани эътироф этилди.

Шунингдек, ветеринария йўналишидаги илмий тадқиқотлар ва қоракўлчиликни ривожлантириш ҳамда унинг истиқболлари юзасидан амалга оширилаётган ишлар соҳа ривожига туртки бўлиши айтилди.

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати

 

НИКОҲ - ОИЛА ПОЙДЕВОРИДИР

29.11.2019

Давлат ва жамият энг муҳим ижтимоий муносабатлар норматив ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади.

Ижтимоий муносабатларнинг ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинган қисми ҳуқуқий муносабатлар ҳисобланади. Жамият аъзолари томонидан ҳуқуқий муносабатларга киришилганида аввало ҳуқуқ нормаларига риоя қилиниши талаб этилади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасидасида “Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, Конституция ва қонунларга мувофиқ иш кўрадилар" деб белгиланган.

Оила Кодексининг 13-моддасида "Никоҳ, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида тузилади. Диний расм-русумларга биноан тузилган никоҳ ҳуқуқий эга эмас" деб қайд этилган.

Шундай экан, мамлакатимизда Никоҳ нафақат диний ёки ижтимоий муносабатларни келтирувчи, балки шахс ҳаётида муҳим ўрин тутувчи ҳуқуқий муносабатларни вужудга келтирувчи, ўзгартирувчи ва бекор қилувчи юридик факт сифатида тан олинган.

Боиси, эр ва хотиннинг никоҳга фақатгина диний маросимларга асосланган ҳолда киришиши, уларнинг ва туғилажак фарзандларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда кўплаб муаммоларни вужудга қелтирмоқда.

Айниқса, қонуний никоҳда бўлган шахсларнинг никоҳдан ажралиш масаласи белгиланган тартибда кўриб чиқилгунга қадар шошма-шошарлиқ билан эр ёки хотиннинг бошқа шахс билан диний маросимга асосланган холда оила қуриши, тикланиши мумкин бўлган оилаларни батамом барбод бўлишига, фарзандларнинг етим қолишига ва кўплаб салбий оқибатларни келтириб чиқармоқда.

Фуқаролик иш юритувчи тартибига оид процессуал қонунчиликда барча низолар судлар томонидан тез ва аниқ ҳал қилиб белгиланган бўлсада, биргина никоҳдан ажратишга оид низоларда суд томонларнинг талабини тез ва аниқ ҳал қилиш йўлида эмас, аввало имкони мавжуд бўлса, оилани тиклаш мақсадида ҳаракат килиши бежизга эмас. Чунки, оила муқаддас бўлиб, у давлат ва жамият ҳимоясидадир.

Кўплаб давлат ва нодавлат ташкилотлари, фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан бундай оилаларни яраштириш уларга тушунтириш олиб борилиб, оилани тиклаш учун муддат вақтда, бу каби “чала муллалар” томонидан ўз манфаатини кўзлаб қонуний эр (хотин)ни бошқа шахс билан шаърий никоҳлаб қўйиши барча эзгу ҳаракатларни зое кетказмоқда.

Никоҳни қонунийлаштиришнинг бир қатор афзалликлари мавжуд. Биргина мисол: никоҳни ФҲДЁ органлари орқали амалга оширилишида эр ва хотиннинг мажбурий тартибда тиббий кўрикдан ўтказилиши белгиланган. Дастлаб бунга кўпчилик фуқароларимиз эътироз билдирган бўлсалар, унинг афзалликларини бугунги кунда халқимиз тўлиқ тушуниб етди. Ушбу тартиб эр ва хотиннинг соғлиги ва ҳаётининг кафолатларидан бири ҳисобланади.

Мамлакатимизда турфа миллат вакиллари яшаб, улар турли динларга эътиқод қилсаларда, халқимизнинг аксарияти ислом динига қилганлиги боис диний маросимларга асосланган "шаърий никоҳ" дея атайдилар.

Юқоридаги ҳуқуқий асослар ва қонуний никоҳни расмийлаштирмаган ҳолда никоҳга киришганликнинг ижтимоий даражасини инобатга олиб, бундай қилмишлар учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида жавобгарлик белгиланган.

Хусусан, МЖТК 473-моддасининг 3-кисмида никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга оширганлик учун, 201-моддасининг 2 қисмида эса диний маросимлар ўтказиш қоидаларини бузганлик учуң маъмурий жавобгарлик белгиланган.

Яъни, ушбу нормалар диспозициясига "шаърий никоҳ" диний маросимларни ўтказиш қоидаларини бузиш сифатида баҳоланади.

Чунки, никоҳнинг шаръий йўл билан диний маросимлар орқали ўтказилишининг ўзига хос тартиб қоидалари мавжуд. Аввало, ушбу маросим ваколатли шахс томонидан, муқаддас динимиз талабларига тўлик риоя қилган ҳолда ўтказилиши, никоҳ ўқиганлик учун белгиланган бож суммасини тўланиши каби тартиб қоидалари бор.

Судлар амалиётида жавобгарликка тортилган аксарият “чала муллалар”нинг ўзи аввало никоҳ ўқишга ваколатсиз шахс бўлиб, улар ўз жиғилдонларини ўйлаган ҳолда бу ишга қўл урмоқдалар ва қилмишлари учун қонун олдида жавоб бермоқдалар. Улар содир этган қилмиш туфайли ярашиши мумкин бўлган оилалар ажрашиб кетмоқдалар.

Шуни унутмаслик керакки, қонун ҳужжатлари диний маросимларга асосланган никоҳни таъкиқлаган эмас. Қонунда белгиланган тартибда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида никоҳ расмийлаштирилганидан сўнг бундай моросимларни ўтказалишини ёқлайди холос.

 

Б. Абдуллаев,

Косонсой туман маъмурий суди раиси

 

Р.Ҳошимхожаев,

судья ёрдамчиси

 
© 2014-2021, Namangan viloyat Kosonsoy tuman hokimligining rasmiy axborot portali. Sayt materiallaridan foydalanilganda www.kosonsoy.uz manbasi ko'rsatilishi shart.
Sayt Namangan viloyati hokimligining Kompyuterlashtirish markazi tomonidan ishlab chiqilgan.