ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ БАРВАҚТ ОЛДИНИ ОЛИШ – БОШ МАҚСАДИМИЗ

17.10.2019

Бугун Косонсой тумани ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти профессор-ўқитувчиларидан иборат Республика ишчи гуруҳи билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 декабрдаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4075-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган мазкур учрашувда туман ҳокимлиги, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда муассасалар вакиллари иштирок этдилар.

Ўтган давр мобайнида мамлакатда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, жамоат тартибини сақлашнинг мутлақо янги механизмларини жорий этиш ҳамда аҳолида шахсий хавфсизлик ҳиссини шакллантириш борасида тизимли ва самарали чора-тадбирлар амалга оширилди.

Мамлакатимизда жиноятчиликнинг барвақт олдини олишга нафақат давлат идоралари, балки жамоат ташкилотлари, кенг жамоатчилик, барча фуқаролар масъуллиги таъкидлаб ӯтилди. Шу муносабат билан жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш фаолиятини янада такомиллаштириш, барча тегишли тузилмалар раҳбар ва ходимларининг масъулиятини ошириш бўйича қатор таклиф, тавсиялар берилди.

Ватанимиз осойишталиги, ёшларимиз хозирги кун ва келажакда улкан ютуқларни забт этиши, яратилган имкониятлардан самарали фойдалана олишда, жамоат хавфсизлиги масаласи муҳим ўрин тутиши ҳеч кимга сир эмас.

Учрашувда жиноятчилик таҳлили, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, ўрганиш, бартараф этиш чора-тадбирлари ҳақида сўз юритилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бу каби тадбирлар ҳуқуқбузарликлар профилактикасига услубий кўмаклашган ҳолда жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича илмий асослантирилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. Шунингдек, ӯсиб келаётган ёшларимизнинг жамиятда ўз ўринларига эга бўлиши, уларнинг маънавий салоҳиятини янада ошириш ва бошқа масалаларда, жойлардаги мутасадди ташкилотлар жумладан,  тиббиёт сохаси вакиллари, мактаб психологлари, профилактик тадбирлар фаолларига, ишчи гурухнинг мутахассис психологлари иштирокида амалий ёрдам ва керакли тавсиялар берилди.

 

Косонсой тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

 

 

 

САЙЛОВГА ТАЙЁРГАРЛИК ДАВОМ ЭТМОҚДА

16.10.2019

Хабарингиз бор, 2019 йилнинг 22 декабрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга сайловлар бўлиб ўтади. Айни пайтда сайлов кампанияси бошланган бўлиб, мамлакатда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар, яқин ва олис истиқбол учун белгилаб олинадиган стратегик тараққиётнинг дастурий вазифаларини амалга оширишда муҳим аҳамият касб этадиган катта сиёсий жараён мазмун-моҳиятига бағишланган тадбирлар ҳам давом этмоқда.

Мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён - сайлов кампанияси бошланганини, жорий йил 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига сайловлар аввалгиларидан тубдан фарқ қилиши кутилмоқда.
“Янги Ўзбекистон: Янги сайловлар” деган ҳаётий шиор танланган бу йилги сайловлар янги қабул қилинган Сайлов кодекси асосида ўтказилади. Мазкур кодексда сайловларни умумэътироф этилган халқаро стандартлар, принциплар асосида демократик, очиқ-ошкора ўтказишга хизмат қиладиган ўттиздан ортиқ янги норма ва қоидалар ўз ифодасини топган. Шу пайтгача амалда бўлган баъзи чекловлар чиқариб ташланган.
Сўнгги йилларда мамлакатимиз ички ва ташқи ҳаётида юз бераётган ўзгаришлар нафақат кўп миллатли халқимиз, балки дунё ҳамжамиятида катта қизиқиш уйғотаётир. Бундай янгиланишлар бўлажак сайловларда ҳам ўз аксини топади. Жумладан, шу йил бўлиб ўтадиган сайловларда ҳар бир овоз эътиборга олиниб, ҳар бир фуқаро давлат ҳокимияти вакиллик органларини шакллантиришда бевосита иштирок этади. Очиқлик, ошкоралик ва шаффофлик амалда кенг таъминланади. Бу жараённи ҳаққоний ёритишда оммавий ахборот воситаларининг алоҳида ўрни бор. Аҳолининг муҳим сиёсий бу жараёнга тайёргарлигини, уюшмаган аҳоли онгида сайлов қонунчилигини тушунтириш ҳам телерадио, интернет нашрлар ва босма оммавий ахборот воситаларининг муҳим вазифаларидан биридир.
Бош қомусимизнинг 117-моддасида "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳар бир сайловчи бир овозга эга. Овоз бериш ҳуқуқи, ўз хоҳиш иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланади" деб мустаҳкамлаб қўйилган.
Шундай экан, бўлажак сайловларда овоз бериб, ўз хоҳиш-иродамизни эркин билдириш - ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиздир.
Шу ўринда айтиб ўтиш жоиз, айни кунларда туманимизда ҳам сайловга катта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

КОСОНСОЙ ЁШЛАРИ

14.10.2019

 Салимжон Жўрабоев Иброҳимжон ўғли 2000 йилда Косонсой тумани Олмазор маҳалласида таваллуд топган. Тумандаги 5-мактабни битиргач Фарғона шаҳридаги ҳарбий техника  академик лицейи - Темурбеклар мактабига ўқишга кирди. Ўқишда тенгқурларига намуна бўлаётган Салимжон  ўлкамиз тарихи  ва географиясига қизиқиб,  изланишлар олиб бормоқда. Ҳали мактабда ўқиётган чоғидаёқ  Салимжон рус тилида География номли китобини чоп эттирди. Айни пайтда шонли тарихимизда ўз ўрнига эга бўлган Косонсой тарихи ва географияси китобини нашрга тайёрламоқда. Бу ишда Косонсой тарихи музейи жамоаси унга яқиндан ёрдам кўрсатмоқда.  Муҳтарам Президентимиз Фарғона вилоятига ташрифлари чоғида Салимжон ўқиётган Темурбеклар мактабида ҳам бўлдилар. Шу куни Салимжон ҳаётида унитилмас воқеа содир бўлди. Жуда мароқли кечган учрашувда Салимжон Президентмизга ўз китобини совға қилди.

ИЛҒОР ТЕРИМЧИЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

14.10.2019

Жорий йилда ҳам йиғим-терим мавсумида кўнгилли фуқароларни жалб қилиш ва бу орқали уларнинг ҳам моддий манфаат кўришларини таъминлаш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Теримчиларга пахта йиғими учун бериладиган тўлов оширилиб, уларнинг маданий ҳордиқ олишлари учун етарлича шарт-шароит яратилмоқда. Теримчилар орасида ёшларнинг ҳам борлиги эса, кишини янада қувонтиради.
Айни кунларда юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби, туманимизда ҳам пахта терими жадаллик билан давом этмоқда. Ҳосилни ёғин-сочинли кунларга қолдирмасдан йиғиб-териб олишда жонбозлик кўрсатаётган ҳашарчилар ва кўнгилли фуқаролар кўпчиликни ташкил этади.


Шу муносабат билан фермер хўжаликлари далаларида мавсум бошидан фаол иштирок этаётган илғор теримчилар туман ҳокимлиги ва Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши томонидан ажратилган қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.


Тадбирда сўзга чиққан туман ҳокими Баҳодир Юсупов пахта-йиғим теримида шижоат ва фаоллик кўрсатаётган теримчиларга миннатдорчилик билдириб, тез фурсатларда ёғин-сочинларга қолдирмасдан “оқ олтин”имизни териб олиб, туманимиз режасини бажариш долзарб вазифа эканлигини таъкидлаб ўтдилар.
Шундан сўнг, хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида уюшмаган аҳолини жалб қилиш ишларида фаол иштирок этган "энг яхши маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари", “энг кўп терган теримчи”, “энг кўп терган оила” номинацияларида ғолиблар туман ҳокими томонидан рағбатлантирилди.
Ўзбек хотин-қизлари шижоатда эркаклардан асло қолишмайди, - дейди туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Наимахон Камалова.

- Улар куч-ғайрати билан ҳам оиласини, ҳам жамоат ишларини уддалашади. Аммо ўз ўрнида уларнинг меҳнатини қадрлаб, рағбатлантириб бориш керак.
Тадбир сўнггида рағбатлантирилганлар Ёшлар хиёбонидаги фусункор мусиқали фавворанинг салқин шабадасидан роҳатланиб, сайр қилиб, маданий ҳордиқ чиқаришди.

 

 

Kosonsoy tuman hokimining 2019 yil 30 sentyabrdagi 3589- sonli qarori

04.10.2019
 
Ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2020 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида

МУҲИМ ҚАДАМ

07.09.2019

Мамлакатимизда Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида ҳар бир соҳада оламшумул, тарихий улкан ўзгаришлар юз бермоқда. Хусусан, Президентимизнинг жорий йил 20 июндаги «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017-2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора – тадбирлари тўғрисида»ги қарори бу борадаги муҳим қадамлардан бири бўлди.

Косонсой тумани марказида ўзгача кўринишга эга "Ёшлар хиёбони" барпо этилди.

06.09.2019

  Энг улуғ, энг азиз байрамимиз Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги арафасида туманимиз маркази аввалгидан-да кўркам қиёфа касб этди. Бунда "Обод марказ" давлат дастурида белгиланган тадбирлар ижроси таъминлагани муҳим аҳамиятга эга бўлди. Мазкур дастурга кўра бир неча мактаб  ҳамда мактабгача таълим муассасалари бинолари мукаммал таъмирланди. 

ТАШАББУС ижросини таъминлаш асосий мақсадимиз

06.09.2019

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида шу йилнинг 19 мартида ўтказилган видеоселектордаги ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида  китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалалари юзасидан билдирилган 5 ташаббус ижроси туман ҳокимлигининг алоҳида назоратида.

SAYLOV-2019: SAVOL VA JAVOBLAR

05.09.2019

SAYLOV-2019: SAVOL VA JAVOBLAR

Savol: Uchastka saylov komissiyalarining vakolatlari nimalardan iborat?

TADBIRKOR QONUN HIMOYASIDA

04.11.2016

TADBIRKOR QONUN HIMOYASIDA

03.11.2016 08:59

Savol: Kelgusida 2016 yil 5 oktyabrdagi “Tadbirkorlik faoliyatining jadal rivojlanishini ta’minlashga, xususiy mulkni har tomonlama himoya qilishga va ishbilarmonlik muhitini sifat jihatidan yaxshilashga doir qo’shimcha chora-tadbirlar to’g’risida”gi PF-4848-son Farmon bilan xo’jalik sudlari faoliyatida tadbirkorlik sub’ektlarni manfaatida qanday o’zgarishlar ro’y beradi?

“Kosonsoymeliosuvtrans” MCHJ rahbari

A.Abdurahmanov.

Ushbu savolga viloyat adliya boshqarmasi bo’lim boshlig’i, Yuristlar malakasini oshirish markazi tinglovchisi, Alimardon Inomov javob beradi:

-2017 yilning 1 yanvaridan boshlab tadbirkorlik sub’ektlari hakamlik sudining hal qiluv qarorini majburiy ijro etish uchun ijro varaqasi berish to’g’risida ariza bergan taqdirda davlat boji to’lashdan ozod etiladilar.

SHuningdek, tadbirkorlar huquqlarining sud orqali ishonchli himoya qilinishini, shaffoflik va xolislikni ta’minlash maqsadida xo’jalik sudi majlislariga audio va video qayd etish mexanizmlari bosqichma-bosqich joriy etiladi. Qabul qilingan sud qarorlari veb-saytlarda joylashtirilishini nazarda tutuvchi dastur ishlab chiqiladi.

*****

Savob: Otalikni belgilash qanday amalga oshiriladi?

Savolga tuman FHDYo bo’limi inspektori R. Azizova javob beradi:

-Otalikni belgilash O’zbekis-ton Respublikasi "Oila" kodeksining 205-207 moddalariga asosan FHDYo organlarida umumiy tartibda amalga oshiriladi. SHuningdek, qonuniy nikohda bo’lmagan ota-onadan tug’ilgan bolalarga tug’ilish qayd etilganida ota-onalarning shaxsini tasdiqlovchi hujjatlari, ota-onaning birgalikdagi arizalari, chaqaloq tug’ilganligi haqidagi tibbiy ma’lumotnoma, ayrim hollarda 10 yoshdan yuqori bo’lgan bolalarning roziligi hamda sudning otalikni belgilash haqidagi hal qiluv qarori asos bo’ladi.  Sudning otalikni belgilash haqidagi hal qiluv qaroriga asosan bolaning tug’ilganligi haqidagi dalolatnoma yozuviga otasi to’g’risidagi ma’lumotlarni kiritish mazkur qaror qonuniy kuchga kirgandan keyin amalga oshiriladi. Tug’ilganlik haqidagi  dalolatnoma yozuvi yolg’iz onaning arizasiga asosan qayd etilgandan keyin bolaning ota-onasi qonuniy nikohdan o’tib, ona nikohdan so’ng erining familiyasiga o’tgan bo’lsa va ular otalikni belgilash haqidagi arizaga birgalikda imzo qo’ysalar bolaning tug’ilganlik haqidagi dalolatnoma yozuviga o’zgartirish kiritilib, otalikni belgilash haqidagi xabarnoma yetti kun ichida viloyat FHDYo arxiviga yuboriladi.

 

 

 
© 2014, Namangan viloyat Kosonsoy tuman hokimligining rasmiy axborot portali. Sayt materiallaridan foydalanilganda www.kosonsoy.uz manbasi ko'rsatilishi shart.
Sayt Namangan viloyati hokimligining Kompyuterlashtirish markazi tomonidan ishlab chiqilgan.